28.09.23

“20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастури юзасидан давра суҳбати

28.09.23

Гамбург Сенати канцлери давлат маъмурияти раҳбари Коринна Ниенстедт ўртасида учрашув

27.09.23

Гамбург шаҳрида “Германия-Евроосиё ўрта бизнеси” иккинчи форуми бўлиб ўтди

27.09.23

Бокуда Туркий тилли давлатларнинг II Агробизнес форуми бўлиб ўтди

25.09.23

Боку шаҳрида Туркий Агрофорум бўлиб ўтади

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҲАКАМЛИК СУДИ

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонунларини ижро этиш ҳамда тадбиркорликни бундан буён ривожланиши учун мўътадил иқлимни яратиш ва табиркорларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузурида Ҳакамлик суди ташкил қилинди.

Ҳакамлик муҳокамаси иқтисодий низоларни ҳал этишнинг самарали механизми бўлиб, низоларни ҳал этиш тартибида махфийликни, тезкорликни ва тежамкорликни таъминлаган ҳолда низолашаётган томонларга улар ўртасидаги келишмовчиликларга қарамасдан амалий мулоқотлар, ҳамкорлик муносабатларини сақлаб қолишга йўл қўяди. Ҳакамлик судининг қарори ихтиёрий равишда ижро этилмаган ҳолда, у мажбурий ижро этилади.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди низоларни ҳал этишнинг самарали механизмини ташкил қилиш орқали юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди.

 
 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди Манзил: Тошкент ш. 100000, Амира Темур кўчаси 4, 6-блок

Телефон/факс: +99878 1506006, +99871 2394329

ҳ/р: 20212000603781497021

«Асака» банк Тошкент шаҳар филиали. СТИР: 201794794, МФО: 00416

Ҳакамлик суди Регламентида назарда тутилган низолар бўйича ундириладиган ҳакамлик йиғимининг миқдори даъво суммасининг 1 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Номулкий тусдаги даъволар юзасидан тақдим этилган даъво аризалари бўйича даъво баҳосини аниқлашнинг иложи бўлмаган тақдирда, ҳакамлик йиғими базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида белгиланади.

Ҳакамлик судига ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ва ишда иштирок этган бошқа шахслар томонидан ҳал қилув қарори дубликатлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар нусхаларини бериш тўғрисидаги аризалар бўйича Ҳакамлик суди томонидан бериладиган ҳал қилув қарори ва ҳужжатларнинг ҳар бир бети учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида ҳакамлик йиғими белгиланади.

Даъвогарлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига аъзо бўлган тақдирда Ҳакамлик суди раиси қарори билан ҳакамлик йиғими бўйича 25 фоизгача миқдорда чегирма қилиниши мумкин

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди судьялари рўйхати

   

 

 

Даромад ва
имкониятлар

Батафсил

Фойдали ҳаволалар

Ишонч телефонларининг хизматини бахоланг

Ўтиш

Ишонч телефонларининг хизматини бахоланг





Давом этиш

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06
Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x