2.12.20

Қарздор тадбиркорларнинг қарзларини кечиктириш ва бўлиб тўлаш мавзусига бағишланган йиғилиш ташкил этилди.

2.12.20

Сардоба сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича “меҳнат ярмаркалари” ташкил этилди.

2.12.20

Тадбиркорлар диққатига!

2.12.20

Қоп маҳсулотини Афғонистонга экспорт қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари диққатига!

1.12.20

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тадбиркорлик фаолияти қонунчилиги бўйича Саволлар ва Жавоблар

Саволлар

Жавоблар

 

Тадбиркорлик фаолияти қонунчилиги тўғрисида:

1

Фермер хужалиги раҳбари меҳнат лаёқатини йуқотганда унинг фермер хужалигини фарзандларига мерос сифатида утказиш тизимини яратиш керак. Чунки купгина фермер хужаликлари раҳбарлари пенсия ёшидаги фуқаролар булганлиги сабабли меҳнат лаёқати яхши эмас. Бу нарса уз-узидан хосилдорликнинг пасайишига олиб келади. Ҳозирги қонунчилигимизда ушбу масалани ойдинлаштириш лозим.

“Фермер хужалиги туғрисида”ги Узбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ фермер хужалигига берилган ер участкаси фермер хужалиги қайта ташкил этилган тақдирда, агар ер участкасининг булиниши натижасида янги ташкил топган ер участкаларининг улчами ушбу Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган энг кам улчамлардан кам булмаса, булиниши мумкин.

Ер участкасининг улчами ва чегаралари фақат фермер хужалиги бошлиғининг розилиги билан узгартирилиши мумкин.

Фермер хужалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддатига мерос буйича утади.

Ер участкасини ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин фермер хужалиги ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтириш ҳуқуқига эга. Фермер хужалигининг бошлиғи вафот этган тақдирда, ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтириш ҳуқуқига унинг меросхури эга булади.

Ер участкасини ижарага олиш шартномаси тарафларнинг келишувига биноан, тарафлар келишувга эришмаган тақдирда эса, суд томонидан узгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Фермер хужалиги тугатилган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши лозим.

2

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини амалга ошириш давомида вужудга келувчи барча турдаги муаммоларни ҳал этилишини таъминлаш мақсадида барча соҳа вакилларидан иборат бошқарма ташкил этилишини таъминлаш керак.

Бу борада Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 февралдаги “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш буйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини фаоллаштириш туғрисида”ги 57-сонли қарори билан Адлия вазирлиги тузилмасида Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ва жойларда унинг булимлари ташкил этилган.

Тадбиркорликни ривожлантиришга кумаклашиш, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк эгаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашвазирликни асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланган.

Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш ва қуллаб-қувватлаш борасидаги вазифалар Узбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қуллаб-қувватлаш давлат қумитасива Савдо саноат паласига юклатилган. Ушбу вазифаларни амалга оширишда мазкур идоралар билан узаро ҳамкорлик урнатилган.

3

Ихтиёрий тугатиш жараёнида тадбиркорлик субъектлари учун қандай қулайликлар яратилган?

Узбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил
27 апрелдаги “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тухтатиш тартибини такомиллаштириш туғрисида”ги ПҚ-630-сонқарорига мувофиқ руйхатдан утказган орган тадбиркорлик субъектини — юридик шахсни ихтиёрий тугатиш туғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб корхонанинг молия-хужалик фаолияти тухтатилади, шу муносабат билан ер солиғи, ягона ер солиғи, мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи, шунингдек барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий туловлар буйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тухтатилади.

Муассислар (қатнашчилар)нинг ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг мажбуриятларини бажаришга йуналтирилаётган маблағларидан солиқ олинмайди.

Ихтиёрий тугатиш, шунингдек тадбиркорлик субъекти — юридик шахс фаолиятини ихтиёрий тухтатиш ва фаолиятини тиклаш тартиботи қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган тақдирда ушбу қарорда белгиланган солиқ имтиёзлари қулланмайди.

4

Пахта ва ғалла учун уз вақтида ҳисоб-китоб қилиш керак, шартнома шартларининг бажарилиши назорати ва томонлар жавобгарлигини куриб чиқиш керак.

“Хужалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси туғрисида”ги Узбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ тадбикорлик фаолияти соҳасидаги шартномавий муносабатлар хужалик шартномаларини тузишнинг эркинлиги, тарафларнинг узаро манфаатдорлиги, шартнома интизомига риоя этиш ва тарафларнинг узаро мулкий жавобгарлиги принципларига асосланган ҳолда тузилади.

Шунга кура, хужалик шартномаси тарафлари хужалик шартномалари туғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этишлари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда хужалик шартномаларининг уз вақтида тузилишини таъминлаш, тузилган хужалик шартномалари буйича зиммаларига олинган мажбуриятларни уз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.

Тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу тарафбошқа тарафга етказилган зарарни тулайди.

Хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, узгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ булган қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни қонунларга мувофиқ прокуратура органлари амалга оширадилар. Бу органлар айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш, хужалик юритувчи субъектга етказилган зарарни қоплаш юзасидан зарур чора-тадбирларни курадилар.

Адлия органлари хужалик юритувчи субъектларга шартнома мажбуриятларини тузиш ва бажариш чоғида ҳуқуқий ёрдам курсатадилар, шунингдек уз ваколатлари доирасида хужалик шартномаларининг бажарилиш жараёнини назорат қиладилар.

5

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини амалга ошириш давомида вужудга келувчи барча турдаги муаммоларни ҳал этилишини таъминлаш мақсадида барча соҳа вакилларидан иборат бошқарма ташкил этилишини таъминлаш керак. Ушбу таклифимни куриб чиқишингизни ҳоҳлардим.

Бу борада Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 февралдаги “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш буйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини фаоллаштириш туғрисида”ги 57-сонли қарори билан Адлия вазирлиги тузилмасида Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ва жойларда унинг булимлари ташкил этилган.

Тадбиркорликни ривожлантиришга кумаклашиш, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк эгаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш вазирликни асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланган.

Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш ва қуллаб-қувватлаш борасидаги вазифалар Узбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қуллаб-қувватлаш давлат қумитаси ва Савдо саноат паласига юклатилган. Ушбу вазифаларни амалга оширишда мазкур идоралар билан узаро ҳамкорлик урнатилган.

6

Ҳусусий корхона очишда маҳаллий ҳокимлик қошидаги тадбиркорлик субъектларини давлат руйҳатидан утказиш инспекциялари томонидан УзР Вазирлар Маҳкамасининг 357-сонли қарорида белгиланган ҳужжатлардан ортиқча ҳужжатлар талаб қилиш ва ҳужжатларни девонхонадан қабул қилмаслик, фақат инспекция бошлиғи томонидан қабул қилиш ҳоллари доимо учраб туради. Ушбу ҳолатлар ёзасидан тегишли чоралар куриш лозим.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2003 йил 20 август “Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун руйхатдан утказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш туғрисида”ги 357-сон қарори ва Узбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатига олиш ва ҳисобга қуйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш туғрисида”ги ПҚ-357-сон қарорларига мувофиқ Адлия органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини руйхатга олишнинг ҳабардор қилиш тартибига риоя этилиши устидан қаттиқ назорат урнатилган.

Жумладан, 2007 йилнинг 9-ойи давомида утказилган урганишларда тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатига олишда жами 1192 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу қонунбузилиш ҳолатларига йул қуйган айбдор шахсларга нисбатан тегишли нисбатан тегишли чоралар курилди.

7

Буюртмачи томонидан шартномавий  муносабатлар бажарилмаган ҳолатларда,  қонун йули билан қатъий жарималар белгилаш

“Хужалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси туғрисида”ги Узбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу тараф бошқа тарафга етказилган зарарни тулайди.

Жумладан, мазкур қонуннинг 25-моддасига мувофиқ товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тулиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар курсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тулайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки курсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.

8

Ёқилғи мойлаш маҳсулотларини марказлашган ҳолда етказиб бериш.

 

Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хужалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат курсатиш ташкилотлари уртасида шартномалар тузиш, уларни руйхатдан утказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби туғрисида”ги низомнинг 3-бандига мувофиқ моддий-техника ресурслари (эҳтиёт қисмлар, уруғлик, усимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал уғит ва бошқалар) етказиб бериш юзасидан тузилган шартнома буйича етказиб берувчи ташкилот хужаликка узи ишлаб чиқарадиган ёки харид қиладиган моддий-техника ресурсларини қишлоқ хужалиги маҳсулотлари етиштиришда фойдаланиш учун келишилган муддатда етказиб бериш мажбуриятини олади, хужалик эса моддий-техника ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар буйича ҳақ тулаш мажбуриятини олади.

9

Контрактация шартномаларини бажарилишини қаттиқ назоратга олиш

“Хужалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси туғрисида”ги Узбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ Хужалик шартномаларини тузиш, бажариш, узгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ булган қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни қонунларга мувофиқ прокуратура органлари амалга оширадилар. Бу органлар айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш, хужалик юритувчи субъектга етказилган зарарни қоплаш юзасидан зарур чора-тадбирларни курадилар.

Адлия органлари хужалик юритувчи субъектларга шартнома мажбуриятларини тузиш ва бажариш чоғида ҳуқуқий ёрдам курсатадилар, шунингдек уз ваколатлари доирасида хужалик шартномаларининг бажарилиш жараёнини назорат қиладилар.

10

Узоқ муддатли суд жараёнида уз ечимини топа олмаяпти.

Ҳар қандай манфаатдор шахс узининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қуриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишни сураб суд идораларига мурожаат қилиш ҳуқуқигаэга. Агарда суд қарорларидан норози булган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи суд идораларига апелляция, кассация ва назорат тартибида шикоят қилишлари мумкин.

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06
Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x