5.12.20

Жаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё-Тинч океани минтақаси (WCC-АРR) нинг 38-Бош Ассамблеяси доирасида маҳаллий ҳунармандлар виртуал кўргазмаси бўлиб ўтди.

4.12.20

Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё-Тинч океани минтақасининг 38- Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди.

2.12.20

Қарздор тадбиркорларнинг қарзларини кечиктириш ва бўлиб тўлаш мавзусига бағишланган йиғилиш ташкил этилди.

2.12.20

Сардоба сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича “меҳнат ярмаркалари” ташкил этилди.

2.12.20

Тадбиркорлар диққатига!

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ССП xизматлари

Бизнес план тайёрлаш

Ушбу хизмат кўзланган инвестиция лойиҳаси учун бизнес план ва инвестиция таклифи тайёрлашда тадбиркорларга кўмак беришни кўзда тутади. Шу билан бир қаторда, тадбиркор ушбу хизматдан ҳужжат тайёрлаш жараёнида, яъни кредит олиш ёки кредит муассасаларидан молиявий кўмак олишда фойдаланишлари мумкин. Бизнес план тузишда тадбиркорларга кўмак бериш нафақат вақтни тежаш, балки керакли бизнес лойиҳалар нусхаларини олишларида, шунингдек савдо банклари талабларига мос келадиган лойиҳавий ҳужжатлар тайёрлашда имкон беради.

Масъул бўлим  Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими
Масъул шахс Рыжиченко Олег
Мурожаат учун маълумотлар Иш телефон: 150-60-06
E-mail  
Texnika2

Мини технологиялар, ускуналар ва уларни хорижий мамлакатлардан жалб этиш

 

Тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун кўпинча керакли ускуналар ёки мини-технологиялар излайдилар. Кичик бизнесда унча катта бўлмаган ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун мини технологиялар ва қулай кичик ускуналардан фойдаланишади. Тадбиркорлик субъектлари учун иқтисодиётнинг турли соҳаларида қўлланиладиган мамлакатимизда ва хорижда ишлаб чиқарилган мини технологиялар ва ускуналарни кенг ассортименти таклиф этилади.

 

Ускуналар каталогини кўриш 

 Масъул бўлим  Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими
Масъул шахс  Рыжиченко Олег
Мурожаат учун маълумотлар Иш телефон: 150-60-06
E-mail  
Texnika2

Тижорат банкларидаги мавжуд хорижий кредит линиялар

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун кўпинча керакли ускуналар ёки мини-технологияларни харид қилиш мақсадида тижорат банклари таклиф этаётган хорижий кредит линиялар ҳисобига харид қилишни истайдилар. Тадбиркорлик субъектлари учун республикамизда фаолият кўрсатаётган тижорат банкларидаги мавжуд кредит линиялар тўғрисидаги маълумотлар таклиф этилади.

Тижорат банкларидаги мавжуд кредит линиялар тўғрисидаги маълумотлар

Масъул бўлим Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими
Масъул шахс Рыжиченко Олег
Мурожаат учун маълумотлар Иш телефон: 150-60-06
E-mail  
Sug'urta2

Суғурта

Зарур ҳолатларда тадбиркорлик субъектлари суғурта хизматидан фойдаланиш учун Савдо-саноат палатасининг Ахборот коммуникацион марказига ёки ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин. Бу ҳолатда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинади:
— Ариза;
— Шартнома имзолаш;
— Суғурта бадалини тўлаш ва сўнгра суғурта полисини олиш.
Ушбу хизматдан электрон шаклда хам фойдаланиш мумкин.

 Масъул бўлим Ахборот ва иш маслахат бўлими
 Масъул шахс Хамроев Бобур
 Мурожаат учун маълумотлар  Иш телефон: 150-60-06
 E-mail  
Buh2

Бугалтерия ҳисобини олиб бориш (аутсорсинг)

Тадбиркорлик субъектининг бугалтерия ҳисобини тўлиқ олиб бориш олиб бориш. Ушбу хизмат муҳлатли (муҳлатсиз) шартнома асосида ҳужжатлар тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳар ой тақдим этиш асосида тақдим этилади. Хизмат пуллик ҳисобланади. Шу билан бирга хизмат солиқ, молиявий ва статистик ҳисоботларни ўз вақтида аутсорсер томонидан тайёрлаш ва топширишни ҳам ўз ичига олади.

 Масъул бўлим  Молия, ҳисоб ва ҳисобот бўлими
 Масъул шахс Холбоев Бахтиер
 Мурожаат учун маълумотлар  Иш телефон: 239-42-99
 E-mail  
Buh2

Бухгалтерлик ҳисобини тиклаш

Хизмат ўз ичига тадбиркорлик субъектларининг фаолиятидан келиб чиққан ҳолда тақдим этилган бирламчи ҳужжатлар, актлар, ўтган йиллар ҳисоботлари ва бошқа ҳужжатлар асосида бухгалтерлик ҳисобини тиклашни олади, шунингдек ҳисобот сиёсатини ишлаб чиқади. Хизмат бир марталик ҳисобланади, пуллик хизматлар рўйҳатига киради ва шартномага асосан хизмат кўрсатилади. Ушбу хизматни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун тадбиркорлик субъектидан таъсис этилган ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиши сўралади.

 Масъул бўлим  Молия, ҳисоб ва ҳисобот бўлими
 Масъул шахс Холбоев Бахтиёр
 Мурожаат учун маълумотлар Иш телефон: 239-42-99
 E-mail  
Business plan2

Электрон ҳисоботларни солиқ ва статистик органларга топшириш

Хизмат ускуналар ва тузилмавий бирикмалар дастурий таъминоти орқали фойдаланилган ва олдинлан тайёрланган электрон ҳисоботларни топширишни ўз ичига олади. Хизмат бир марталик ҳисобланади ва тузилган шартнома асосида пулли равишда кўрсатилади.

 Масъул бўлим  

Молия, ҳисоб ва ҳисобот бўлими

 Масъул шахс Холбоев Бахтиер.
 Мурожаат учун маълумотлар  Иш телефон: 239-42-99
 E-mail  
Business plan2

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар бўйича консалтинг хизматлари

Тадбиркорлик субъектларининг фаолияти давомида юзага келадиган муаммолар бўйича маслаҳатлар бериш ҳамда Бухгальтерия ҳисобининг миллий стандартлари операцияларга мувофиқ ва солиққа тортишнинг оптимал танловини танлашда консультация хизматларини ўз ичига олади. Ушбу хизмат пуллик ҳисобланади ва тузилган шартнома асосида қўлланилади.

 Масъул бўлим Молия, ҳисоб ва ҳисобот бўлими
 Масъул шахс Холбоев Бахтиер
 Мурожаат учун маълумотлар  Рабочий телефон: 239-42-99
 E-mail  
Hamkorlik2

Хорижий ҳамкорларга виза олишда амалий ёрдам кўрсатилади

Савдо-саноат палатаси таклифи билан келган чет эллик ҳамкорларни Ўзбекистон Республикасига киришига виза олишда амалий кўмак бериш, шунингдек кириш визаси муддати тугаши билан муддатни чўзишни расмийлаштириш.

 

 Масъул бўлим  

Хорижий мамлакатлар палаталари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўлими.

 Масъул шахс Ишанова Нигора
 Мурожаат учун маълумотлар  Иш телефон: 150-60-06
 E-mail  
MTP2

Тадбиркорлар учун малака ошириш курсларини ташкил қилиш

Ушбу хизмат ташкилот ва муассасалар мутахасислари ва якка тадбиркорлар учун малака ошириш курсларини (тематик мукаммалик)
— Элементар бухгалтерия;
— Бухгалтерлик ҳисоби ва давлат органларига on-line ҳисоботларни тақдим этиш;
Баҳслар ва муаммоларни ҳал қилишда ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ;
ташкил қилишни ўз ичига олади.
— Медиация жараёни:
— Меҳнатни муҳофаза қилиш;
— Корпоратив бошқарув;
— Касбий инглиз тили.
Буюуртмачи индивидуал талабларига кўра ССП бошқа йўналишларда ҳам малака ошириш курсларини ташкил қилишга тайёрдир.

 Масъул бўлим  Бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари бўлими
 Масъул шахс Хамроев Бобур
 Мурожаат учун маълумотлар  Иш телефон: 150-60-06
 E-mail  
MTP2

Икки томонлама программалар ва хорижий ҳамкорлар таклифи бўйича тадбиркорлар учун сафарлар ва стажировкалар ташкил этиш

Ушбу хизмат икки томонлама программалар ва хорижий ҳамкорлар таклифи бўйича тадбиркорлар учун сафарлар ва стажировкалар ташкил этишни ўз ичига олади (ташкилот ва муассасалар мутахасислари ва якка тадбиркорлар учун малака ошириш курслари).

  Масъул бўлим  Бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари бўлими
 Масъул шахс Хамроев Бобур
 Мурожаат учун маълумотлар  Иш телефон: 150-60-06
 E-mail  
Yur2

Лицензия олиш 

Баъзи фаолият турлари борки, улар қонунда кўрсатилган талабларга жавоб бериши керак ва бундай фаолият турларини лицензия олмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди.

Керакли фаолият соҳасида лицензия олиш – бу қонунчиликда кўрсатилган талабларга мос равишда тайёргарликни талаб қилувчи, лцензия берувчи органнинг текшикувларига жавоб берувчи ва мувофиқ қарор чиқаришни талаб этувчи комплекс жараёндир. Шунинг учун лицензия берувчи органдан рад жавобини олмаслик учун бизнес ташкил қилишнинг биринчи этапидаёқ мутахассислар билан маслаҳатлашиш, уларга ҳужжат тайёрлаш ва расмийлаштириш жараёнини ишониб топшириш керак.

  Масъул бўлим  Юридик экспертиза ва тадбиркорларни ҳуқуқий қўллаб қувватлаш бўлими
  Масъул шахс Абдухафизов Умид
 Мурожаат учун маълумотлар  Иш телефон: 150-60-06
 E-mail  
Texnika2

Ер участкаси ажратиш

Ушбу хизматда ер участкасига эга бўлишда битимнинг “тозалигига” эътибор бериш керак: қонун татбиқ этган ҳужжатларни кўриб чиқиш, мулк ҳуқуқининг бошқа бировга ўтишни ҳуқуқий асослаб бериш ва ҳужжатларни расмийлаштиришнинг тўғри эканлигини текшириш лозим. Муаммонинг нозиқ қирраларини тасвирлашнинг иложи йоқ, чунки ҳар бир келишув индивидуал характерга эга.

  Масъул бўлим  Юридик экспертиза ва тадбиркорларни ҳуқуқий қўллаб қувватлаш бўлими
 Масъул шахс Абдухафизов Умид
  Мурожаат учун маълумотлар Иш телефон: 150-60-06
 E-mail  
Yur2

Архитектура-смета ҳужжатларини расмийлаштириш

Лойиҳа кандай босқичда эканлигига кўра смета пакети ҳам ўзгаради. Ушбу хизматда биз тадбиркорларга талабларга мос келадиган Архитектура-смета ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатамиз.

 Масъул бўлим  Юридик экспертиза ва тадбиркорларни ҳуқуқий қўллаб қувватлаш бўлими
 Масъул шахс  Абдухафизов Умид
  Мурожаат учун маълумотлар Иш телефон: 150-60-06
 E-mail  

Ҳуқуқий хизматлар. Даъво аризаларини киритиш

Савдо-саноат палатаси даъво аризалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларига дебиторлик қарзларини ундириш учун даъво аризаларини ёзиш бўйича ҳуқуқий хизматлар кўрсатади. Бугунги кунда судга мурожаат қилиш томонлар ўртасида баҳсларни ҳал қилиш ва қарзларни қайтаришнинг самарали ва баъзида ягона йўли ҳисобланади. Иқтисодий судга даъво аризаси ёзишдан олдин қуйидаги ҳолатларни ўрганиб чиқиш керак:

Биринчидан, қарздорликни ундиришда даъво тақдим этиш учун даъво муддати ўтиб кетмаганми?
Иккинчидан, Қарздорга мажбурий тарзда шикоятни жўнатиш керакми?
Учинчидан, буйруқ ҳолатида қарздорликни ундириш мумкинми?

Масъул бўлим Юридик экспертиза ва тадбиркорларни ҳуқуқий қўллаб қувватлаш бўлими
Масъул шахс Абдухафизов Умид
Мурожаат учун маълумотлар Иш телефон: 150-60-05
E-mail  

 

 

РАҲБАРИЯТ ҚАБУЛИГА ЁЗИЛИШ

""Раҳбарият қабулига ёзилиш" хизмати фуқароларга онлайн тарзда раҳбар қабулига ёзилиш имкониятини беради.

ССПГА АЪЗОЛИККА КИРИШ УЧУН ОНЛАЙН АРИЗА

Эндиликда Савдо-саноат палатасига аъзо бўлиш янада осон ва қулайлаштирилди. Палатанинг веб сайтида сизга қулай бўлган вақтда онлайн ариза топшириш имконияти пайдо бўлди.

Онлайн аризани тўлдириб юборинг ва биз Сиз билан қисқа муддат ичида боғланамиз. Шунингдек, Палата аъзолигига кириш шартлари тўғрисида сизни қизиқтираётган саволларга Палатанинг малакали ходимларидан тўлиқ жавоб олишингиз мумкин бўлади.

МИНИ-ТЕХНОЛОГИЯ ВА АСБОБ-УСКУНАЛАРНИ ИЗЛАШ УЧУН АРИЗА

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маҳаллий тадбиркорлик субъектларига мини-технология ва асбоб-ускуналарни излаш ва жалб этишда кўмак бериб келмоқда. Бунда Савдо-саноат палатасининг хизматларидан фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектлари қуйида тақдим этилган ариза шаклини тўлдиришлари керак бўлади ва мазкур ариза Палатанинг Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлимига кўриб чиқиш учун келиб тушади.

Талаб қилинаётган асбоб-ускуна ва технологияларни Палата томонидан излаб топиш хизматини осонлаштириш мақсадида аризада сўралган маълумотлар иложи борича тўлиқ киритилиши лозим. Савдо-саноат палатаси талаб қилинган асбоб-ускуна ва технологиялар тўғрисидаги сўров хатини тегишли саноат тармоғи бўйича хорижий ва маҳаллий асбоб-ускуна ва технологияларни етказиб берувчи корхоналарга юборишни ташкил этади.

Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими аризани юборган тадбиркорлик субъектларига асбоб-ускуна етказиб берувчи корхоналарнинг алоқа маълумотларини тақдим этади. Сўралаётган асбоб-ускуна ёки технологиянинг мураккаблиги ва сонига ёки талаб қилинган асбоб-ускунани етказиб берувчи корхонанинг мавжудлигига қараб тадбиркорлик субъектларининг талабномалари 10 иш кунидан 1 ойгача муддатда кўриб чиқилиши мумкин.

ТИЖОРАТ ТАКЛИФИНИ ЮБОРИШ УЧУН АРИЗА​

Савдо-саноат палатаси маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотларини хорижий мамлакатларга экспорт қилишига амалий кўмак бериш хизматини кўрсатади.

Тадбиркорлик субъектлари мазкур хизматдан фойдаланиши учун қуйида келтирилаётган шаклдаги тижорат таклифини тўлдиришлари лозим бўлади. Ўз навбатида тўлдирилган тижорат таклифлари Экспортга кўмаклашиш, савдо-саноат кўразмалари ва ярмаркаларни ташкил этиш бўлими томонидан кўриб чиқилади. Шунингдек, хорижий ҳамкорларни излаш ва уларга маҳсулотни сотишда қулайлаштириш мақсадида қуйидаги шаклдаги барча майдонларни тўлдириш керак бўлади.

Ўз навбатида тижорат таклифини тижорат тармоқларига, улгуржи савдо билан ва импорт билан шуғулланадиган хорижий корхоналарга етказиш мақсадида Савдо-саноат палатаси томонидан хорижий мамлакатлардаги ҳамкорларига тегишли мурожаат юборилади.

Тижорат таклифини кўриб чиқиш натижасида хорижий корхоналардан қизиқиш билдирилган тақдирда Экспортга кўмаклашиш, савдо-саноат кўразмалари ва ярмаркаларни ташкил этиш бўлими томонидан тижорат таклифи билан мурожаат этган тадбиркорлик субъектига ушбу корхоналарнинг маълумотлари истиқболда улар билан маҳсулотларни етказиш бўйича музокаралар олиб бориш учун берилади.

Тижорат таклифи унда кўрсатилган маҳсулот ва мақсадли экспорт бозорлар бўйича ўрганилишини инобатга олиб, 1 ойдан 3 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

ЭЛЕКТРОН ТАРҚАТИЛАДИГАН ТУРЛИ МАЪЛУМОТЛАРГА ОБУНА БЎЛИШ УЧУН АРИЗА​​

Мазкур хизматдан фойдаланиш орқали тадбиркорлар мунтазам равишда қуйидаги маълумотлардан бохабар бўлиб боради:

  • Республикамизда бўлаётган кўргазмалар, тадбирлар, конференциялар;
  • Хорижда бўлаётган кўргазмалар, тадбирлар, конференциялар;
  • Маҳаллий компанияларнинг ҳамкорлик бўйича таклифлари ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари бўйича тижорат таклифлари ва бошқалар;
  • Хорижий компанияларнинг ҳамкорлик бўйича таклифлари ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари бўйича тижорат таклифлари ва бошқалар;
  • Янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
  • Қабул қилиниши режалаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаси (таклиф бериш учун);
  • Ва бошқа фойдали ва фаолиятига тегишли бўлган маълумотлар.

Ушбу маълумотлар Савдо-саноат палатаси томонидан электрон почта орқали юборилади.

Мазкур хизмат фақат тадбиркорлик субъектларига кўрсатилади.

Аризани кўриб чиқиш муддати - уч кун.

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИ УЧУН СЎРОВНОМА

Сизнинг фаолиятингиз ва ундаги мавжуд муаммоли масалаларни тўлиқ ўрганиш ҳамда уларга ваколатимиз доирасида амалий кўмак бериш мақсадида Сиздан ҳаволага биноан Сўровнома бандларини тўлиқ тўлдиришингизни сўраймиз. Сўровнома натижалари Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибга асосан кўриб чиқилади.

ТЕКШИРУВЛАР БЎЙИЧА ЧЕК-ЛИСТ

Текширувлар бўйича ЧЕК-ЛИСТ ни тўлдиринг ва Ҳуқуқларингиз муҳофазасига оид ёрдам олиш учун бизга юборинг.

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ УЧУН АРИЗА

Лойихани маҳаллийлаштириш дастурига киритиш ҳақида дастлабки ариза.

Очиқ маълумотлар

Мазкур қисмда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига доир маълумотлар “Интернет” тармоғида “Очиқ маълумотлар” шаклида жойлаштирилади.

Очиқ маълумотлар – кўп маротаба, еркин ва бепул фойдаланиш мақсадида машинада ўқиладиган форматда Интернет тармоғида жойлаштирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот.

Очиқ маълумотларни жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 7-август 2015-йилдаги 232-сонли “Очиқ маълумотлар тақдим етилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора­тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини ҳаётга тадбиқ етиш доирасида амалга оширилмоқда.

Маълумотлардан фойдаланиш шартлари

Очиқ маълумотлардан фойдаланганда фойдаланувчи қуйидагиларга ҳақлидир:

• очиқ маълумотларни қайта тиклаш, улардан нусха олиш, еълон қилиш ва узатиш;
•очиқ маълумотлардан еркин, муддациз, бепул ва фойдаланиш ҳудудини чекламасдан фойдаланиш (шу жумладан такроран);
• очиқ маълумотларни тарқатиш ва қайтадан гуруҳлаш;
•очиқ маълумотларни мослаштириш, ўзгартириш, бир шаклдан бошқа шаклга айлантириш ва/ёки улар тўпламларидан ахборотни чиқариб олиш;

очиқ маълумотлардан тижорат мақсадларида, шу жумладан турли хилдаги дастурий маҳсулотлар ва иловаларни яратиш учун фойдаланиш.
 

Очиқ маълумотлардан фойдаланганда қуйидаги шартларга амал қилиниши шарт:

• очиқ маълумотлардан фақат қонун ҳужжатларига зид келмайдиган мақсадларда фойдаланиш;
• очиқ маълумотлардан фойдаланишда уларни бузиб талқин етмаётганлигига ишонч ҳосил қилиш;
• очиқ маълумотлардан фойдаланишда ахборот манбаига ҳаволани сақлаш.

Фойдаланувчи томонидан маълумотлардан фойдаланиш шартларига риоя етилмаган ҳолатларда фойдаланувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун жавобгар ҳисобланади.

 

Даромад ва
имкониятлар

Батафсил

Фойдали ҳаволалар

Ишонч телефонларининг хизматини бахоланг

Ўтиш

Ишонч телефонларининг хизматини бахоланг





Давом этиш

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06
Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x