Раҳбарият 
Ваколати доирасида:
- Йиғма-ахборот таҳлил бошқармаси
- Матбуот хизмати
- Молия-иқтисод бошқармаси
- Бухгалтерия бўлими
- Кадрлар бўлими
- Ички аудит ва назорат бўлими
- Ижро интизоми бўлими
- Хўжалик ва техник хизмат кўрсатиш бошқармаси
МЕҲНAТ ФAОЛИЯТИ
Ваҳoбов Даврон Абдужалолович 1980-йилда Тошкент вилоятида туғилган, маълумоти олий. 2001-йилда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган; 2003-йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган; 2007 йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2001-йилда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Кадрларни қайта тайёрлаш марказида бошлаган.
2002-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги “Ўзбекекспертиза” АЖ Товарларни сертификатлаштириш бўлими мутахассиси;
2004-2015 йй. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги “Ўзбекекспертиза” АЖ Сергели филиали бошлиғи.
2015-2016 йилларда “Agroprom terminal” МЧЖ директори ўринбосари
2016-2018 “Oq Saroy tekstil” масъулияти чекланган жамияти модернизация ва дизайн бўлими бошлиғи
2019 - ҳозирга қадар - “Oq Saroy tekstil” МЧЖ директорининг модернизация ва дизайн бўйича ўринбосари (Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани)
2020 - ҳозирга қадар - ““Oq Saroy Klaster” МЧЖ директори маслаҳатчиси (Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани)
2020 – 2022 – “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
2022 йилдан ҳозиргача Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси, ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори лавозимида фаолият юритмоқда.
Вахабов Даврон Абдужалолович 2020 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
Ваколати доирасида:
- Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси
- Қонунчилик ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш бошқармаси
- Тадбиркорлик соҳасида ҳуқуқбузарлик ва коррупция профилактикаси ҳамда жамоатчилик назорати бошқармаси
- Юридик бюро
Жасимов Ислам Казимович 1957 йил Тошкент вилоятида туғулган, маълумоти олий, 1982 йил Тошкент давлат университетинининг ҳуқуқшунос факультетини тамомлаган.
Иш фаолиятини 1982 йилда “Труд” корхонаси ҳуқуқшуноси лавозимида бошлаган.
1986-1987 йилда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурорининг ёрдамчиси
1987-1987 йилда Тошкент шаҳар прокурорининг ёрдамчиси
1987-1989 йилда Тошкент шаҳар прокурорининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунларни ижроси устидан назорат бўйича ёрдамчиси, бўлим прокурори
1989-1998 йилда Ўзбекистон Республикаси прокуратураси умумий назорат бошқармаси прокурори, катта прокурори, бошлиқ ўринбосари, бошлиқ вазифасини вақтинча бажарувчи
1998-2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси судларда фуқаролик ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бўлими бошлиғи
2005-2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси судларда жиноят ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи
2006-2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи
2014-2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Қонунчилик ижроси устидан назорат Бош бошқармаси таркибидаги давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда жойлардаги ижро ҳокимияти органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи
2017-2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси иқтисодий қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2017 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.
Джасимов Ислам Казимович 1993 йилда “Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи”, 2001 йилда – “Шуҳрат” медали, 2017 йилда – “Дўстлик” ордени, 2020 йилда – Қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун “МДҲга аъзо давлатлар Бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 25 йиллиги” медали билан тақдирланган.
Ваколати доирасида:
- Саноат тармоқлари ва махсус иқтисодий ҳудудларда тадбиркорликка кўмаклашиш бошқармаси
- Қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорликка кўмаклашиш бошқармаси
- Қўмиталар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими
МЕҲНAТ ФAОЛИЯТИ
Ваколати доирасида:
- Ҳудудий тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш ва хизматлар кўрсатишни ташкил қилиш бошқармаси
- Тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича дастурлар билан ишлаш бошқармаси
- Палата аъзолари ҳисобини юритиш ва мониторинг қилиш бошқармаси
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
Жамшид Ўроқов 1972 йили Самарқанд шаҳрида туғилган, иқтисод фанлари номзоди.
1989-1993 йй. - Самарқанд кооператив институти талабаси
1993-1993 йй. - Самарқанд шаҳар "Гарзай-Меҳнат-Самарқанд" LTD қўшма корхонаси савдо дўкони мудири
1994-1996 йй. - Самарқанд шаҳар Темирйўл деққон бозори статисти
1998-2001 йй. - Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси ижтимоий-маданий тадбирларни молиялаштириш бўлими 1-тоифали иқтисодчиси
2001-2002 йй. - Банк-Молия академияси тингловчиси
2002-2003 йй. - Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси ижтимоий-маданий тадбирларни молиялаштириш бўлими 1-тоифали иқтисодчиси
2003-2005 йй. - Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошқарув органларини молиялаштириш бўлими бошлиғи
2005-2009 йй. - Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими мудири
2009-2009 йй. - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги методология, молиявий ресурслар ва ҳисобларни бошқариш бошқармасининг Молиявий ресурсларни бошқариш бўлими бошлиғи
2009-2014 йй. - Самарқанд шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
2014-2015 йй. - Самарқанд давлат университети доценти
2015-2017 йй. - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи
2017-2019 йй. - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси ўринбосари
2019-2020 йй. - Самарқанд вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари
2020-2022 йй. - Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи
2022 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.
Ваколати доирасида:
- Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
- Ташқи савдо, стандартлаштириш ва сертификациялашга кўмаклашиш бошқармаси
- Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси
МЕҲНAТ ФAОЛИЯТИ
Ваколати доирасида:
- Юрисконсулт
- Кадрлар бўйича мутахассис
- Ишлар бошқармаси
- Бухгалтерия
- Ижро интизоми назорати бўйича мутахассис
- Aхборот хизмати
МЕҲНAТ ФAОЛИЯТИ
Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси раиси-Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари
1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1996 йилда Тошкент давлат авиация институтини тамомлаган.
Иш фаолиятини1992 йилда "Екосан" ҳалкаро жамғармаси Яккасарой туман бўлими бошлиғи лавозимида бошлаган
1995-1997 йилда -Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг ёрдамчиси
1997-1998 йилда -Тошкент шаҳар ҳокими Махкамаси тузилмасининг ўзгартирилиши муносабати билан ҳокимнинг курилиш, уй-жой ва коммуникасия масалалари бўйича ўринбосари котибияти бош мутахассиси
1998-2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Вазир ёрдамчиси
2001-2003 йилда Toshkent shahar hokimining ijtimoyi masalalar bo‘yicha o‘rinbosari kotibiyatining mudiri
2003-2007 йилда Шайҳонтохур туман ҳокимнинг ўринбосари
2007-2010 йилда “Ko‘prik-kurilish servis” MChJ raxbari
2010-2011 йилда Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент шаҳар худудий бошқармасининг бўлим бошлиғи
2012-2012 йилда Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент шаҳар худудий бошқармасининг бошлиғи ўринбосари
2012-2014 йилда Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент шаҳар худудий бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси
2014-2018 йилда Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент шаҳар худудий бошқармасининг бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2018 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси раиси-Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.
Даромад ва
имкониятлар

Ишонч телефонларининг хизматини бахоланг
Ўтиш