1.12.21

“ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС ҲАМЖАМИЯТИДА ҲАЛОЛЛИК” Бизнес форумининг тафсилотлари

1.12.21

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” бизнес форуми бўлиб ўтди.

1.12.21

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилмоқда

30.11.21

Энди Тошкент шаҳрида боғ ва токзорлар барпо этилади.

30.11.21

Ўзбекистон-Россия тадбиркорлари иштирокида бизнес учрашув бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ССПда HR-менежмент бўйича семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан DaVinci Solutions консалтинг компанияси ҳамкорлигида давлат компаниялари, тижорат банклари, давлат муассасалари ва акциядорлик жамиятларининг кадрлар хизматлари вакилларини HR-менежментга (HRM) ўқитиш бўйича қўшма лойиҳа ишга туширилди.

   

Мазкур лойиҳа доирасида 2016 йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон савдо-саноат палатасида акциядорлик жамиятлари вакиллари иштирокида ходимлар бошқаруви (HR-менежмент) масалаларига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад акциядорлик жамиятлари ходимларини ходимлар бошқаруви соҳасида янги ечимларни топиш, ходимларни излаш ва саралаш борасида кадрлар хизмати мутахассисларининг иш сифатини янада мақбуллаштириш, инновациялар ва АКТ ечимларни қўллаш орқали сифатли кадрга оид таклифлар ва истеъдодли ходимларни шакллантириш учун HR-менежментнинг замонавий ёндашувлари билан яқиндан таништиришдан иборат.

   

Тренинглардаги мавзуларнинг долзарблиги мамлакатда жадал суръатларда ўзгариб бораётган иқтисодий ландшафт билан узвий боғлиқ. Бизнес нафақат сон, балки сифат жиҳатидан ҳам ўзгариб, рақобат муҳити менежментнинг жаҳон стандартлари жорий қилинишини тақозо этмоқда.

Айтиш керакки, компаниялар ва ташкилотларнинг истиқболлари кўп ҳолатда инсон ресурсларининг тўғри бошқарилишига боғлиқ. Бугунги кунда мавжуд замонавий бизнес, ҳар бир тармоқ, у ёки бу жиҳатдан корпоратив бошқарув тизимидаги ислоҳотларга бориб тақалади.

Корпоратив бошқарув тизимининг жаҳон стандартлари фойдасига ўзгартилишининг асосий омили HRM жорий этилишидир. Айнан шунинг учун, Савдо-саноат палатаси HR-менежмент масалаларида кадрлар хизматлари ваколатларини оширишга қаратилган таълим лойиҳалари комплексини амалга оширмоқда.

   

DaVinci Solutions компанияси етакчи консалтинг компаниялардан бири саналиб, ҳам маҳаллий, ҳам хорижий бизнес-сегментдаги лойиҳаларни муваффақиятли равишда амалга ошириб келмоқда. DaVinci Solutions компаниясининг асосий йўналиши HR соҳаси, шунингдек, олий бўғим ходимларини излаш ва саралашдан иборат (Executive Search).

Компаниянинг етакчи маҳаллий ва халқаро ташкилотларга тақдим этиб келган бизнес-консалтинг соҳасидаги кенг кўламли тажрибаси кадрлар хизмати мутахассисларини ўқитишда самарали халқаро услублар қўлланишини тақозо этади.

Таълим доирасида бизнес-мураббий, маслаҳатчи Хилола Сулаймонова HRM бўйича интерактив тренинглар ўтказиб, амалда бизнес-жараёнлар ва бошқарувга HRM жорий этилиши тамойиллари, усуллари ва натижаларини намойиш этди.

ЎзССП Матбуот хизмати

17.11.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06