12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тошкентда Кореянинг етакчи компаниялари иштирокида кооперация биржасини ташкил этилди

2016 йилнинг 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Кореянинг автомобиллар учун бутловчи деталлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи компаниялари иштирокида кооперация биржасини ташкил этилди. Мазкур тадбир икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда қўшма ишлаб чиқаришлар ташкил этиш мақсадида чет эл инвестицияларини жалб этиш йўлида қўшимча рағбат вазифасини ўтади.

   

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад кореялик ишлаб чиқарувчилар ва ўзбек ҳамкорлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида автомобиллар учун бутловчи деталлар ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш соҳасида янги қўшма корхоналарни ташкил этишга оид масалаларни ишлаб чиқишдан иборат.

Кооперация биржаси доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва «KICOX» Корея индустриал комплекс корпорацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди.

Учрашув вақтида икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга оид масалалар муҳокама қилинади.

Қайд этиш керакки, 2015 йилда икки томонлама савдо ҳажми 1716,6 млн. АҚШ долларини, жумладан, экспорт – 158,1 млн. АҚШ долларини, импорт эса – 1558,5 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Экспорт бўйича асосий позициялар: хизмат кўрсатиш (55,5%), пахта матоси (21,7%), қурилиш материаллари (9,5%), пахта линти массаси (3,6%), озиқ-овқат товарлари (2,6%), пластмасса ва ундан ишланган буюмлар (2,4%), кимёвий маҳсулотлар (1,9%) ва бошқалар.

Импорт бўйича: автотранспорт воситалари қисмлари (39,8%), механик ва электр ускуналар (21,4%), пластмасса ва ундан ишланган буюмлар (6,5%), қора металли буюмлар (4,2%), кимёвий маҳсулотлар (2,3%), резина буюмлар (1,5%) ва бошқалар.

Жорий йилнинг 6 ойи якунлари бўйича икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 508,3 млн. АҚШ доллари, жумладан экспорт – 103,67 млн. АҚШ доллари, импорт эса – 404,67 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

   

Инвестициявий ҳамкорлик:

Корея Республикасидан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига жалб этилган Корея Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми 7 млрд. АҚШ долларидан ошди.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кореялик инвесторлар иштирокида ташкил этилган 449 та корхона фаолият юритиб келмоқда (376 та қўшма ва 73 та корхона 100% Корея капиталига эга). Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузурида 72 та Корея компаниясининг ваколатхоналари аккредитациядан ўтказилган. Ушбу компаниялар фаолиятининг асосий йўналишлари нефтгаз ва кимё, қазиб чиқариш, машинасозлик, электр-техника, тўқимачилик каби қатор соҳаларни қамраб олади.

ЎзССП Матбуот хизмати

10.11.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06