12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Нукус шаҳрида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш долзарб масалалари муҳокама қилинди

Қорақалпоғистон Республикасида «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, ҳусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Фуқоролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, ЎзЛиДеП  Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари, тадбиркорлар иштирок этишди.  

Ушбу Давра суҳбатида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири Ж.Садиков, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари А.Машарипов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи в.в.б. Қ.Азербаев, ФЖШМҚМИ Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси А.Абатовлар ўз баёнатлари билан сўзга чиқишди. Баёнатчилар юқорида келтириб ўтилган Фармоннинг бандларини амалга ошириш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, ҳусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқариш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни йиғиш харажатларини камайтириш, масофавий назоратни кенг жорий этиш ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишни таъминлайдиган солиқ бошқаруви сифати ва самарадорлигини янада яхшилаш, тадбиркорлик субъектларининг режадан ташқари текширишларнинг барча турларини бекор қилиш йўли билан ушбу соҳани янада либераллаштириш, тадбиркорлик субъектларига янги имтиёзларни тақдим этиш, бизнес-омбудсман институтини жорий этиш ва бошқалар Ўзбекистонда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни жадал ривожланишига кучли туртки бўлишини айтиб ўтдилар.

Муҳокама жараёнида иштирокчилар томонидан «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, ҳусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони тадбиркорлик соҳаси жадал ривожланишининг узоқ муддатли истиқболларини белгилаб беради деган фикрга тўхталди ва улар қуйидагиларга йўналтирилди:

- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни йиғиш харажатларини камайтириш, масофавий назоратни кенг жорий эти шва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишни таъминлайдиган солиқ бошқаруви сифати ва самарадорлигини янада яхшилаш;

- тадбирколик субъектлари фаолияти юзасидан қисқа муддатли текширишларни тайинлаш ва ўтказишнинг аниқ ҳуқуқий асослари ҳамда мезонлари назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш;

Тадбир якунида қатнашчиларнинг фикр-мулоҳазалари умумлаштирилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

ЎзССП Матбуот хизмати

17.10.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06