Хитойнинг Хубей провинцияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 5 июн куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси маслаҳатчиси С.Саидназирхонов Хитой Халқ Республикасининг Хубей провинцияси савдо департаменти бошлиғи ўринбосари Кю Кеминг бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонда ҳам филиали мавжуд бўлган “Huaxin Cement” цемент ишлаб чиқариш корхонаси вакиллари иштирок этди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик барқарор ривожланиб бораётгани қайд этилди, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар муҳокама қилинди. Шу жумладан, хорижий томон Хитойга маҳаллий қуритилган ва ҳўл меваларни олиб киришга қизиқиш билдирди.
С.Саидназирхонов меҳмонларни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолияти ва Ўзбекистонда хорижий компаниялар учун яратилган имтиёзлар билан таништирди.
Учрашув якунлари бўйича ҳамкорлик тафсилотларини келгусида батафсил муҳокама қилишга, хусусан, музокаралар давомида қайд этилган лойиҳаларни ишлаб чиқишни кўриб чиқишга келишиб олинди.
ССП матбуот хизмати
05.06.2023
17:44