6.05.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мутахассислари билан экспортни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.

6.05.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мутахассислари билан экспортни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.

6.05.21

“Экспортёрлар учун транспорт соҳасида мавжуд имкониятлар” мавзусида вебинар

6.05.21

ССП раиси бошчилигидаги ишчи гурухи Сурҳандарё вилоятига ташриф буюрди.

6.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ишбилармонлар учун кенг имконият

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 5 октябрда имзолаган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамкорликда ташкил этган тадбирда Адлия, Иқтисодиёт вазирликлари, Фермерлар кенгаши, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси вакиллари, якка тартибдаги тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этди. 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси С.Турдиев ва бошқалар мазкур фармон кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлашда янги босқични бошлаб беришини таъкидлади. 

Фармонда белгиланган чора-тадбирлар ноқонуний текширишларнинг олдини олишга, айниқса, давлат органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида тадбиркорлик субъектларининг фаолияти асоссиз тўхтатилишига ва зарар етказилишига йўл қўймасликка йўналтирилгани билан аҳамиятлидир. 

– Мазкур фармонда тадбиркорлик субъектларига бир қатор кулайликлар ва имтиёзлар берилган, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳакимжон Раҳимов. – Мисол учун, кичик бизнес субъекти етказилган зарарни қоплаган ва ҳуқуқбузилиши оқибатларини белгиланган муддатларда ихтиёрий бартараф этган тақдирда жавобгарликнинг барча турларидан озод қилинади. Уларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазони қўллаш тақиқланди. Бундан ташқари, Назорат қилувчи органлар эндиликда режадан ташқари текширишлар ўтказишни ташкил қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бундай текшириш фақат Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига мувофиқ ўтказилиши мумкин. 

Йиғилишда ушбу чоралар маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш йўлида қўйилган муҳим қадам эканлиги, тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита айбдорлардан ундирилиши устидан партия фаоллари ҳам депутатлик назоратини кучайтириши лозимлиги қайд этилди. 

Манба: uza.uz

11.10.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06