27.03.23

Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

23.03.23

Италиянинг етакчи мебель ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда

23.03.23

"Solarex Istanbul" кўргазмасида иштирок этишга таклиф этамиз

17.03.23

Микромарказлар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди

17.03.23

Ислом тараққиёт банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Франция билан ўзаро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

Жорий йилнинг 25 январь куни “Groupe Casino” компанияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида учрашув бўлиб ўтди.

   

Ушбу учрашувда Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси, “Узчармсаноат”, “Узэлтехсаноат”, “Узтекстильпром” уюшмалари ва “Groupe Casino” компанияси вакиллари иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг тайёр тўқимачилик, чарм-пойабзал  ва электротехника маҳсулотларини Европа Иттифоқи мамлакатларига (хусусан, Францияга) экспорт қилиш истиқболлари, шу жумладан “Groupe Casino” савдо тармоғи бренди учун миллий маҳсулотлар асосида товарларни экспорт қилиш имкониятлари муҳокама этилди. 

Учрашувда Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти ва текстиль, чарм-пойабзал ва электротехника саноатида турли хил товарларни жаҳонга экспорт қилиш имкониятлари тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.

Француз компанияси Ўзбекистондаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда “Groupe Casino” компаниясининг турли брендлари остида жаҳон бозорига Ўзбекистон маҳсулотларини етказиб беришни режалаштирмоқда.

Маълумот учун: “Groupe Casino” француз чакана савдо компаниясига 1898 йил 2 августда асос солинган. “Groupe Casino” компанияси ўз бренди асосида маҳсулотларни савдо тармоқларида сотишни йўлга қўйган илк компаниялардан саналади.

Дунёда ушбу компаниянинг бренди остида 11,5 мингтадан зиёд супермаркет ва гипермаркетлари тармоғи фаолият юритади. “Groupe Casino” компанияси франшиза тизими асосида дунёнинг кўплаб давлатларида савдо тармоғини йўлга қўйган. “Groupe Casino” компанияси “Géant Casino”, “Casino Supermarchés”, “Monoprix”, “Franprix”, “Leader Price”, “Cdiscount”, “Vival”, “Spar”, “Sherpa”, “Le Petit Casino” каби брендларга эгалик қилади.

ССП матбуот хизмати

 

25.01.2023

17:51

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06