26.01.23

Мўғилистон ва Тожикистон делегацияларининг Палатага ташрифи

25.01.23

Франция билан ўзаро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

24.01.23

Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

24.01.23

Палатанинг 2022 йилда қонун ижодкорлиги борасидаги фаолияти

23.01.23

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Бурсада бўлиб ўтган кўргазмада қатнашди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Самарқандда Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 1-декабрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда вазирлик ва идоралар, вилоятлар, тармоқ бирлашмалари ва уюшмалар раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясидан 500 дан ортиқ етакчи компания ва корпорациялар вакиллари иштирок этди.

   

Тадбирда Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев, Россия делегациясига эса Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников бошчилик қилди.

Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов иштирок этди.

Делегациялар раҳбарлари ўз чиқишларида мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик юксак даражада экани, шунингдек, қўшма сармоявий лойиҳалар сони изчил ортиб бораётгани, узоқ муддатли савдо алоқалари йўлга қўйилганини алоҳида таъкидладилар.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ўсишининг ижобий динамикаси қайд этилди. Сўнгги беш йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 170 фоизга ўсди, 2021-йил охирига келиб эса яна учдан бир қисмга кўпайиб, 7,5 миллиард доллардан ошди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказишдан икки томон ҳам манфаатдор экани билдирилди.

    

Томонлар кейинги йилларда инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперацияси фаоллашганини юқори баҳоладилар. Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони сўнгги 5 йилда 3 баробарга кўпайиб, 3000 тадан ошди. Бугунги кунда Ўзбекистонда нефт-кимё, энергетика, кон-металлургия, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, енгил саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, шунингдек, мева-сабзавотларни қайта ишлаш каби соҳаларда Россия компаниялари билан умумий қиймати 20 миллиард доллардан ортиқ бўлган икки юзга яқин қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, икки мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти устувор йўналишларда, жумладан, автомобилсозлик, кимё ва тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги ва фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиб бераётгани ҳақида сўз борди.

   

Саноат кооперациясининг янги лойиҳаларини ва савдо келишувларини ишлаб чиқиш мақсадида ҳудудлараро кооперацияни ривожлантириш бўйича қўшма ишларни давом эттириш зарурлиги қайд этилди. Яқин келажакда 2023-йилга мўлжалланган ҳудудларга ўзаро ташрифлар жадвали тасдиқланади ва навбатдаги учинчи Минтақалараро форумни ўтказишнинг аниқ санаси келишиб олинди.

Бизнес-форум экспертлар мулоқоти учун самарали майдонга айланди. Бу ерда Ўзбекистон ва Россиянинг қатор тармоқларининг салоҳияти кенг очиб берилиб, истиқболли сармоявий лойиҳалар тақдим этилди. Тадбир дастури доирасида, шунингдек, саноат кластерларини биргаликда ривожлантириш, саноат кооперацияси занжирларини шакллантириш, ёқилғи-энергетика тармоғи, саноат ва транспорт, экспорт ҳажмини ошириш, агросаноат мажмуасида кичик ва ўрта бизнес субъектлари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, ИТ-технологияларни жорий этиш, савдо-иқтисодий алоқаларни рақамлаштириш, бозорларни ривожлантириш каби йирик қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдек устувор йўналишларга иштирокчилар эътиборини қаратган бир неча панель сессиялари ҳам бўлиб ўтди.

   

Шунингдек, форум доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида учрашувлар ташкил этилиб, уларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номи остида кўргазма ҳам ташкил этилиб, унда мамлакатимизнинг бир қатор тармоқлар ва йўналишлардаги саноат салоҳияти намойиш этилди. Экспозиция россиялик бизнес вакилларида қизиқиш уйғотиб, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш учун замин яратди.

Умуман олганда, бизнес-форум икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларига ўз ён дафтарлари янги ҳамкорлар тўғрисидаги маълумотлар билан бойитиш, ўзаро манфаатли янги лойиҳа ва ташаббусларнинг техник ва молиявий жиҳатларини атрофлича муҳокама қилиш, узоқ муддатли истиқболдаги муштарак манфаатларни белгилаш имконини яратиб, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги шерикликнинг янги қирраларини очиб берди.

 

 

02.12.2022

09:13

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06