26.01.23

Мўғилистон ва Тожикистон делегацияларининг Палатага ташрифи

25.01.23

Франция билан ўзаро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

24.01.23

Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

24.01.23

Палатанинг 2022 йилда қонун ижодкорлиги борасидаги фаолияти

23.01.23

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Бурсада бўлиб ўтган кўргазмада қатнашди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Туркия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантиришда янги истиқболлар

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни “Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида Туркия Иқтисодий тадқиқотлар фонди ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган "Туркия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантиришда янги истиқболлар" симпозиуми бўлиб ўтди. 

Симпозиумнинг очилиш маросимида, Туркия Иқтисодий тадқиқотлар фонди президенти Профессор Ахмет Инджекара, Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг Биринчи Ўринбосари Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов, Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) Координатори Жемалеттин Тунай, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар, Туркия Савдо вазирининг ўринбосари Сезай Учармак иштирок этди.

      

Даврон Ваҳобов ўз чиқишларида, бугунги кунда Туркия Ўзбекистоннинг 5та энг йирик савдо ҳамкорларидан бири эканлигини ва 2022 йилнинг январь-октябрь ойида Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги товар айланмаси 2690,5 млн.долларни, шу жумладан экспорт – 1286,7 млн.долл. (-5,5%), импорт – 1403,7 млн.долл. (+4,1%) ташкил этганини таъкидлади.

Туркия Республикаси Ўзбекистоннинг минтақадаги йирик ва муҳим иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. Бугунги кунда Туркия тадбиркорлари биринчилардан бўлиб Ўзбекистондаги инвестицион лойиҳаларда иштирок этмоқда.

2022 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасида Туркия сармоялари иштирокида 2 130 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Шундан 811 та қўшма корхона ва 1319 та 100% турк капитали асосида фаолият олиб бораётган хорижий корхоналар.

Ушбу корхоналар фаолиятининг асосий йўналишлари: тўқимачилик саноати, савдо, транспорт ва логистика, турли хизматлар кўрсатиш, қурилиш, мебель ишлаб чиқариш ва бошқалар.

    

Мазкур симпозиумдан мақсад – Ўзбекистон ва Туркиянинг Иқтисодий профили ва ўзаро потенциал ҳамкорлик имкониятларини, шу жумладан, икки мамалакат ўртасидаги ташқи савдо истиқболларини бугунги ва келажакдаги ўрни ва аҳамиятини ўрганишдан иборат.

Панель сессиялар доирасида, вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда Туркия ва Ўзбекистон ташкилотлари ва олий таълим муассасалари вакиллари иштирокида, Ўзбекистонда меҳнат эркинлиги ва ривожланиш истиқболлари, чорвачилик соҳасида сунъий интеллектдан фойдаланиш, бизнес ва нодавлат ташкилотларнинг мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссаси, криптовалюталар ва рақамли валюталарнинг жаҳон иқтисодиёти ва савдосига таъсири,  Туркияга экспорт қилаётган Ўзбекистон компанияларининг муваффақият тарихи, шунингдек, Ўзбекистонга инвестиция киритаётган компанияларнинг муваффақияти каби мавзуларида тақдимот ва маърузалар тингланди.

    

Шунингдек, симпозиум доирасида қишлоқ хўжалиги, қурилиш, сув таъминоти, мебель ишлаб чиқариш ва юридик хизматлар соҳасида фаолият олиб борувчи ишбилармон доира вакиллари ўртасида B2B учрашувлар бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби симпозиумлар икки мамлакат ўртасидаги инвестицион муҳитни яхшилашда катта аҳамиятга эга, қолаверса, тадбиркорлар фаолиятига фойдали ва янгича туртки бериб, мамлакатимиз иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади.

CCП матбуот хизмати

24.11.2022

15:42

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06