26.01.23

Мўғилистон ва Тожикистон делегацияларининг Палатага ташрифи

25.01.23

Франция билан ўзаро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

24.01.23

Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

24.01.23

Палатанинг 2022 йилда қонун ижодкорлиги борасидаги фаолияти

23.01.23

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Бурсада бўлиб ўтган кўргазмада қатнашди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Франция билан ҳамкорлик йўналишларини кенгайтирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг ташрифи ва Париж шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан MEDEF International (Франция тадбиркорлар ҳаракати) билан ҳамкорликда ташкил этилган Франция-Ўзбекистон бизнес-форуми доирасида, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари кўмагида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги қатор шартномалар имзоланди.

        

Франциянинг кичик ва ўрта компаниялари кучли экспортга йўналтирилган ёндашув билан ажралиб туради. Бугунги кунда Франция кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг 32 фоизи экспортёр ҳисобланади ва бу борада 2015 йилда бир нечта давлат агентликларининг бирлашуви натижасида ташкил қиинган  “Business France” Агентлиги асосий ўринга эга.

Business France” агентлиги кўмагида ҳар йили Франциянинг 40-50 минг янги кичик корхоналари ўз маҳсулотларини экспорт қилишни бошлашади.

Шу боис, Бизнес-форум доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва “Business France” Агентлиги ўртасида Француз мутахассислари томонидан Ўзбекистон кичик корхоналарини экспорт бозорларига чиқиши бўйича ҳамкорликдаги ўқувларини ташкил этиш тўғрисида меморандум имзоланди.

        

Бундан ташқари, бизнес форум доирасида Штаб квартираси Париж шаҳрида жойлашган Халқаро савдо палатаси (ICC) билан битим имзоланди.

Халқаро савдо палатаси 1919 йилда ташкил қилинган ва 100 та мамлакатнинг 45 млн. корхоналарини ўзида бирлаштирадиган дунёдаги йирик халқаро ташкилот ҳисобланади.

Имзоланган битимда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Халқаро савдо палатасига (Бутунжаҳон палаталар федерацияси) қўшилиши, шунингдек Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси биносида Халқаро савдо палатасининг Миллий қўмитасини ташкил қилиш назарда тутилган.

        

Мазкур шартномаларнинг имзоланиши сармоявий инвестицион фаолият учун қулай шарт-шароитлар яратади, бу эса ўз навбатида ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга, шунингдек, Франция Республикаси билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва мамлакатлар ўртасида ишончли муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилади.

ССП матбуот хизмати

23.11.2022

16:39

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06