26.01.23

Мўғилистон ва Тожикистон делегацияларининг Палатага ташрифи

25.01.23

Франция билан ўзаро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

24.01.23

Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

24.01.23

Палатанинг 2022 йилда қонун ижодкорлиги борасидаги фаолияти

23.01.23

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Бурсада бўлиб ўтган кўргазмада қатнашди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Коррупцияга қарши курашиш Хартиясига қўшилиш бўйича билдиришномалари кўриб чиқилди

2022 йилнинг 22-ноябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Коррупцияга қарши курашиш Хартияси аъзолигига қўшилиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларининг билдиришномалари кўриб чиқилди.

  

Тадбирда Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари иштирок этди.

Тадбир бошида Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов сўзга чиқиб, Хартия қоидалари бизнес юритишда антикоррупцион маданиятни шакллантириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий онгини ва қонунга итоаткорлигини оширишга ҳамда коррупцияга нисбатан чидамсизлик ва тоқатсизлик муҳитини яратишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади. Шу ўринда, бизнес учун яратилаётган кенг имкониятлар, Хартияни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад ва унга қўшилиш тартиби ҳамда коррупция хавфларининг олдини олишдаги роли ҳақида иштирокчиларга атрофлича тушунтириш берди.  

Маълумот учун: Хартия - тадбиркорлик субъектининг молиявий фаолиятини бошқариш, шартнома муносабатлари, кадрларни танлаш ва ўқитиш, ички интизом ва қонунийликни мустаҳкамлаш, давлат харидлари каби муҳим йўналишларда коррупция хавфларининг олдини олишга қаратилган комплекс чораларни ўз ичига олган. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг қўшма қарорига асосан қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш Хартияси аъзолигига қўшилиш ва ягона Реестрни юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, хўжалик юритувчи субъектларнинг Хартияга қўшилиш тўғрисидаги билдиришномаларини кўриб чиқиш бўйича Палата ҳузурида Махсус комиссия тузилган. 

Тадбир якунида махсус комиссия томонидан республика бўйича 47 нафар тадбиркорлик субъектларининг Хартияга қўшилиш бўйича билдиришномалари кўриб чиқилиб, уларга Хартияга аъзолик сертификатини топшириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

ССП матбуот хизмати

22.11.2022

16:38

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06