29.11.22

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” II бизнес форуми бўлиб ўтди

28.11.22

Туркияда “Ўзбекистон Миллий павилиони” ташкил этилди

28.11.22

Тўқимачилик маҳсулотларини AҚШ бозорига экспорт қилиш бўйича семинар ўтказилди

24.11.22

Туркия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантиришда янги истиқболлар

23.11.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Франция билан ҳамкорлик йўналишларини кенгайтирмоқда

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Президентнинг қарори ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-365-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилди.

    

Йиғилишда Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислам Жасимов, “Ҳунарманд” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Қобилжон Джамалов ва  Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ҳунарманд” уюшмасининг ҳудудий бошқарма бошлиқлари иштирок этишди.

Мазкур йиғилишни Ислам Жасимов очиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ – 365 – сонли қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда Қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг зарурияти ҳақида фикрларини билдирди.

    

Жумладан, ушбу Қарорнинг қабул қилиниши ўзбек миллатига хос инсонийлик науманаси эканлиги, Давлат Раҳбари ҳар доим ҳам эсланавермайдиган бироқ жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлган “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилувчи шахсларга эътибор бериш, уларнинг ҳар қандай ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби эзгу ташаббуси билан чиқиши интернат уйларида истиқомат қилувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Шу билан бирга, Палата раисининг биринчи ўринбосари мазкур Қарорда Савдо-саноат палатасига белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ташкилот ходимининг бурчи бўлиш билан бирга эзгу амал эканлигини билдирди.

Йиғилиш якунида Савдо-саноат палатасининг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари ўз ҳудудларида жойлашган “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилувчи шахслар ҳолидан доимий равишда хабар олиш билан бирга қўл меҳнати ёрдамида маҳсулот тайёрлашга қизиқиш билдирган шахсларнинг маҳсулотлари реализациясига, ҳунармандчиликка ўқитишга, хомашё билан таъминлашга кўмаклашиш вазифалари белгилаб олинди.

ССП матбуот хизмати

04.10.2022

17:41

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06