29.11.22

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” II бизнес форуми бўлиб ўтди

28.11.22

Туркияда “Ўзбекистон Миллий павилиони” ташкил этилди

28.11.22

Тўқимачилик маҳсулотларини AҚШ бозорига экспорт қилиш бўйича семинар ўтказилди

24.11.22

Туркия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантиришда янги истиқболлар

23.11.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Франция билан ҳамкорлик йўналишларини кенгайтирмоқда

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Туризм масалалари қўмитаси Экспертлар кенгашининг навбатдаги учрашуви

Жорий йилнинг 24 сентябр куни Туризм масалалари қўмитаси Экспертлар кенгашининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув Тошкент шаҳридаги "Hampton by Hilton" меҳмонхонасида ташкил этилиб, унда 15 дан ортиқ соҳанинг етук ва тажрибали тадбиркорлари иштирок этди.

      

Учрашув чоғида мамлакатимиз Президенти томонидан 19 сентябр куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар ва уларнинг ечими борасида тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифларнинг инобатга олиниши алоҳида эътироф этилди. 

Бундан ташқари, соҳада ўз ечимини кутаётган бир неча муаммоларнинг ечими буйича таклифлар ишлаб чиқилди. Хусусан, туризм соҳасидаги хизматларда ҚҚСнинг мавжудлиги ва унинг қайтарилиш занжирининг йўқлиги, туристик йиғимнинг қайта жорий этилиши, меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тизимининг замонавий бизнес қоидаларига номутаносиблиги,  халқаро ва маҳаллий авиачипталар, темир йўл чипталарининг жуда қимматлиги, халқаро авиаташувлар соҳасида мутлақ монополиянинг мавжудлиги каби тизимли муаммолар соҳанинг барқарор ривожланиши учун асосий тўсиқлар сифатида тадбиркорлар томонидан эътироф этилди.

ССП матбуот хизмати

26.09.2022

17:54

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06