29.11.22

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” II бизнес форуми бўлиб ўтди

28.11.22

Туркияда “Ўзбекистон Миллий павилиони” ташкил этилди

28.11.22

Тўқимачилик маҳсулотларини AҚШ бозорига экспорт қилиш бўйича семинар ўтказилди

24.11.22

Туркия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантиришда янги истиқболлар

23.11.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Франция билан ҳамкорлик йўналишларини кенгайтирмоқда

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон-Малайзия муносабатлари мустаҳкамланмоқда

2022 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси ҳамда Малайзия Миллий Савдо-саноат палатаси ўртасида видеомулоқот шаклида учрашув ташкил этилди.

    

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ж.Мамажанов ҳамда Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси Савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Ф.Эргашев, Малайзия томонидан Миллий Савдо-саноат палатаси президенти Со Тянь Лаи ва  ушбу палата таркибига кирувчи 5 та Палата раҳбарлари иштирок этди.

Ушбу онлайн учрашув давомида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар, инвестицион соҳада ҳамда ишбилармонлар ўртасида кенг ҳамкорликни йўлга қўйиш учун имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Малайзия билан электротехника, фармацевтика, АКТ, туризм йўналишларида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ушбу хорижий давлатда талаб юқори бўлган озиқ-овқат, текстиль ва юқори қийматли маҳсулотларни экспорт қилиш таклиф этилди.

Малайзия томонига бу борада Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги ўрни, инвестициявий салоҳияти хорижий компанияларга тақдим этилаётган имкониятлар тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Учрашув якунида Савдо-саноат палаталари ўртасида қўшма тадбирлар ташкил этиш, бизнес делегациялар ташрифини амалга ошириш бўйича ўзаро келишувларга эришилди.

    

Тадбир якунида келишувларнинг ҳуқуқий асосини яратиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Малайзия Миллий Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Мазкур меморандумнинг имзоланиши икки томонлама муносабатлар ривожининг навбатдаги босқичи сифатида кўп қиррали ҳамкорликка ҳисса қўшиши таъкидланди.

ССП матбуот хизмати

26.09.2022

14:39

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06