29.11.22

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” II бизнес форуми бўлиб ўтди

28.11.22

Туркияда “Ўзбекистон Миллий павилиони” ташкил этилди

28.11.22

Тўқимачилик маҳсулотларини AҚШ бозорига экспорт қилиш бўйича семинар ўтказилди

24.11.22

Туркия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантиришда янги истиқболлар

23.11.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Франция билан ҳамкорлик йўналишларини кенгайтирмоқда

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Мансабдор шахсларни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссияларида Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сон қарори билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказиладиган аттестацияда комиссия аъзолари таркибига Савдо-саноат палатаси вакиллари киритилиши шартлиги белгиланган.

   

Ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, жорий йил 19-23 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш соҳасида назорат инспекция мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестацияларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили К.Абдирахимов комиссия аъзоси сифатида иштирок этди.

Мазкур аттестацияларда назорат қилувчи органларнинг 62 нафар ходимлари суҳбатдан ўтказилди ва 48 нафарига текширув ўтказишга рухсат берувчи махсус гувоҳнома берилди, қолган 14 нафарига махсус гувоҳнома бериш рад этилди.

Эслатма: Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларда тадбиркор манфаатида қатнашиш ва жараённи мониторинг қилиб бориш мақсадида Палата ва унинг ҳудудий бошқармалари вакилларини таклиф этиши мумкин.

ССП Матбуот хизмати

23.09.2022

12:18

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06