29.11.22

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” II бизнес форуми бўлиб ўтди

28.11.22

Туркияда “Ўзбекистон Миллий павилиони” ташкил этилди

28.11.22

Тўқимачилик маҳсулотларини AҚШ бозорига экспорт қилиш бўйича семинар ўтказилди

24.11.22

Туркия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантиришда янги истиқболлар

23.11.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Франция билан ҳамкорлик йўналишларини кенгайтирмоқда

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни молиялаштириш дастури

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни молиялаштириш дастурини (GEFF) амалга оширишда давом этмоқда.  

https://ebrdgeff.com/uzbekistan/ru/

Ушбу дастур Ўзбекистондаги корхоналарга самарали ва қайта тикланадиган энергия технологиялар учун маҳаллий ҳамкор банклар орқали сармоя киритишга мўлжалланган.  

GEFF дастури EBRD фаолият юритаётган 27 та давлатдаги 155 дан ортиқ молия институтлари тармоғи орқали иш юритади. Бугунги кунга келиб EBRDнинг ушбу дастури доирасидаги жами сармояси 5 миллиард евро ва мижозлар сони 202 минг нафарни ташкил этади. 

Амалга оширилган лойиҳалар CО2 газини йилига 9 миллион тоннага камайтириш имконини берди. Ушбу дастур доирасида энергия тежовчи ускуналар каталогини тақдим этувчи (https://techselector.com/uzbekistan-ru/) Яшил технологиялар селектори (GTS) ишга туширилди. 

GTS – бу қурилиш меъёрлари, жаҳон стандартлари ва EBRD энергия самарадорлиги талабларига жавоб берадиган ускуналарининг глобал электрон каталоги ҳисобланади. 

GTS каталогидан товарларни харид қилган мижозлар ушбу маҳсулот ва технологиялар қийматининг 10-20 фоизини EBRDнинг ҳамкор банкларидан яшил кредит линиялари доирасида грант орқали қайтариб олиш имкониятига эга бўладилар.  

Шунингдек, EBRDнинг «Кичик бизнес консалтинг дастури» орқали компаниялар энергия аудити бўйича консалтинг, муҳандислик ечимлари, биноларни лойиҳалаш, экология менеджменти ва бошқа мақсадлар учун грант маблағларини олишлари мумкин. 

Маҳсулотларингизни GTSга киритилиши компаниянгизни савдо ҳажмини ошириш ва мижозлари базасини кенгайтириш имконини беради ҳамда уни мавқеъини  мустаҳкамлашга ва Ўзбекистон бозоридаги рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради. 

Компаниянгизни етказиб берувчи сифатида GTSга киритиш учун рўйхатдан ўтиш ва керакли маълумотларни киритишингиз лозим. 

EBRD ва EP ўртасидаги келишувга асосан, EP корхонаси GTS платформасида рўйхатдан ўтиш, керакли маълумотларни юклаш ва мутахассисларни бепул ўқитиш бўйича компаниянгизга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр. 

EBRD молиявий воситалари, “яшил технологиялар” тамойилларига жавоб берадиган технологиялар ва маҳсулотлар ҳақида қўшимча маълумотлар олиш ҳамда GTS веб-сайтида рўйхатдан ўтиш учун лойиҳа менежери Пулат Салихов билан боғланишингиз мумкин: 

Моб: +99898 128 46 26, 
E-mail: sp@kazep.kz

23.09.2022

12:14

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06