29.11.22

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” II бизнес форуми бўлиб ўтди

28.11.22

Туркияда “Ўзбекистон Миллий павилиони” ташкил этилди

28.11.22

Тўқимачилик маҳсулотларини AҚШ бозорига экспорт қилиш бўйича семинар ўтказилди

24.11.22

Туркия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантиришда янги истиқболлар

23.11.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Франция билан ҳамкорлик йўналишларини кенгайтирмоқда

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар бизнес форуми

Ўзбекистон Республикасига Туркиянинг мустақил ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар уюшмаси “MUSIAD” бош раиси Махмут Асмали бошчилигида турли сохаларда фаолият юритаётган ишбилармонлар делегацияси ташрифи амалга оширилди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда “MUSIAD” уюшмаси ҳамкорлигида, жорий йил 22 сентябрь куни “Radisson Blu Hotel” меҳмонхонасининг конференц-залида, Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар иштирокида бизнес-форум ва “В2В” форматидаги икки томонлама музокаралар ўтказилди.

    

Ушбу ташрифдан мақсад –  қурилиш саноати, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, нефт ва металлургия, гўшт ва сут маҳсулотлари, шамол ва қуёш энергияси, транспорт ва логистика соҳаларида музокаралар олиб боришдир.

Тадбирни Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов, “MUSIAD” бош раиси Махмут Асмали, “MUSIAD” Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сердар Келебек ҳамда Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар кириш сўзи билан очиб берди.

    

Маълумот ўрнида, 1990 йилда ташкил этилган “MUSIAD” ташкилотининг асосий вазифаси хусусий сектор вакилларига самарали ва жадал ривожланиш учун қулай шароитлар яратишга кўмаклашишдан иборат. Айни пайтда ассоциация 12 мингдан ортиқ аъзони ўз ичига олади. “MUSIAD”нинг Туркияда 83 та филиали ва  81 та давлатда ваколатхонаси мавжуд.

Форум давомида Туркия тадбиркорлари Ўзбекистонда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги «В2В» учрашувида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, жумладан, икки мамлакат корхоналарининг ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

    

Унда мамлакатимизда фаолият юритувчи 150 га яқин тадбиркорлик субъектлари иштирок этди. Музокараларда Ўзбекистон-Туркия савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан, Ўзбекистон ва Туркия корхоналари ўртасида шериклик муносабатларини чуқурлаштириш бўйича фикр алмашиш масалалари хам муҳокама қилинди.

2022 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги ўзаро товар савдо айланмаси 1 989,4 млн. АҚШ долларни ташкил этган бундан: экспорт 1 024,4 млн. АҚШ доллар, импорт 965 млн. АҚШ доллар.

    

Шу ўринда айтиш жоизки, 2018 йилда Ўзбекистонга бўлган давлат ташрифи давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва “MUSIAD” ташкилоти ўртасида ҳамкорлик битими имзоланган бўлиб, 2022 йил 21 сентябрь куни “MUSIAD”нинг Тошкент шаҳридаги 82-ваколатхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

ССП Матбуот хизмати

22.09.2022

16:58

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06