6.10.22

Тўқимачилик соҳаси қандай қўллаб-қувватланади

5.10.22

Тошкент шаҳрида Халқаро иқтисодий форум бўлиб ўтди

5.10.22

Ҳурматли тадбиркорлар!

5.10.22

Ҳурматли тадбиркорлар!

4.10.22

Президентнинг қарори ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Малайзия билан савдо иқтисодий алоқалар кенгаймоқда

Жорий йил 15 август куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов ва Малайзиянинг “Алфа Груп” компанияси ижрочи директори иштирокида ҳамкорлик меморандумини имзолаш  бўйича онлайн маросим  бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Р.Усманов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва имзоланадиган меморандум икки томонлама ҳамкорлик учун кенг кўламдаги имкониятларни яратиб беришини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Учрашув давомида  Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдаги ижобий тенденцияларни, хусусан, инвестиция ва савдо ҳамкорлигининг юқори динамикасини қайд этди.

       

Шунингдек, Малайзиянинг “Алфа Груп” компанияси ижрочи директори Далиа Алкатари ушбу меморандум Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида савдо алоқаларини янада яхшилашга замин яратишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбирда икки томон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга келишилди.

 Жумладан:

- Ўзбекистоннинг Малайзия давлатида Ўзбекистон миллий маҳсулотларини тарғиб қилиш мақсадида “Show room”очиш ишларини амалга ошириш;

- Малайзия, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ўртасида Ўзбекистон ишбилармон доиралари билан алоқаларни ўрнатиш.

Учрашув якунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Малайзиянинг “Алфа Груп” компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид меморандум имзоланди.

Ушбу ҳамкорлик яқин келажакда томонлар ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш учун янги имкониятларни очиб беради.

16.08.2022

12:25

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06