6.10.22

Тўқимачилик соҳаси қандай қўллаб-қувватланади

5.10.22

Тошкент шаҳрида Халқаро иқтисодий форум бўлиб ўтди

5.10.22

Ҳурматли тадбиркорлар!

5.10.22

Ҳурматли тадбиркорлар!

4.10.22

Президентнинг қарори ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Alibaba.com платформасида республикамиз экспортерлари учун онлайн вебинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикасининг Шанхай шаҳридаги Бош консуллиги, Экспортни қўллаб-қувватлаш агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ҳамкорликда 2022 йил 5 август куни Хитойнинг “ALIBABA GROUP” компаниясининг Alibaba.com электрон тижорат платформасида республикамиз экспортерлари учун маҳсулотларни жаҳон бозорида сотиш имкониятлари тўғрисида онлайн вебинар ўтказилди.

Онлайн режимда ташкил этилган мазкур вебинарда республикамиздан 150 нафардан ортиқ маҳаллий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан 60 нафардан ортиқ аёл тадбиркорлар иштирок этдилар.

Вебинарда Alibaba.com электрон тижорат платформаси тўғрисида “ALIBABA GROUP” компаниясининг ҳамкори “MD-INSIGHT” компанияси мутахассислари томонидан тақдимот қилинди

             

Тақдимот давомида Alibaba.com электрон тижорат платформасида маҳсулотлар савдосини амалга ошириш имкониятлари, халқаро савдо-сотиқни олиб боришда электрон платформани қўллашнинг афзалликлари ҳамда ҳозирда Alibaba.com да ўз маҳсулотларини жойлаштирган ҳолда савдони йўлга қўйган Ўзбекистон корхоналарининг тажрибалари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Шу билан бирга Ўзбекистон экспортерлари томонидан Alibaba.com электрон тижорат платформасида ўз саҳифаларини очиш, маҳсулотлар тўғрисида маълумотларни жойлаштириш ва сафиҳага эга бўлишга қўйиладиган талаблар тўғрисида мутахассислар томонидан зарур тушунтиришлар берилди.

             

Вебинар сўнгида Alibaba.com электрон тижорат платформасида савдо-сотиқни ташкил этиш масалаларида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга “MD-INSIGHT” компанияси мутахассисларидан жавоблар олдилар.

 

05.08.2022

15:13

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06