16.08.22

Малайзия билан савдо иқтисодий алоқалар кенгаймоқда

15.08.22

Туризм ва меҳмондўстлик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув

11.08.22

Ҳурматли тадбиркорлар!

11.08.22

Геология, тоғ-кон, металлургия ва машинасозлик саноати масалалари қўмитаси йиғилиши

5.08.22

Alibaba.com платформасида республикамиз экспортерлари учун онлайн вебинар ўтказилди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлида

Жорий йилнинг 4 июль куни Тошкентдаги “International” меҳмонхонасида “Ўзбекистон-Корея ишбилармонлари B2B форматидаги учрашуви” доирасида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Кореянинг Хвасон шаҳри Савдо-саноат палатаси раиси Парк Сеунг Квен ўртасида учрашув ўтказилди.

               

Учрашув доирасида Савдо-саноат палатасининг раиси ўринбосари Ж.Мамажанов томонидан сўнгги йилларда республикада чет эллик тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳамда жорий йилнинг сентябр ойида очилиши кутилаётган “Корея-Ўзбекистон бизнес инкубатор маркази” тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шу ўринда, Корея томони бутун дунёда коронавирус пандемияси натижасида ўрнатилган чекловлар юмшатилаётганлигини инобатга олиб, икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида барча алоқаларни онлайндан оффлайн форматига ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Биринчи навбатда, Кореялик хамкорлар Ўзбекистонда тиббиёт ускуналари, сув тозалагич фильтрлар ҳамда “сендвич” панелларини ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқишини билдирди.

Учрашув якунига кўра, Корея ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасидаги савдо ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш юзасидан  бир қатор келишувларга эришилди.

Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати

 

05.07.2022

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06