16.08.22

Малайзия билан савдо иқтисодий алоқалар кенгаймоқда

15.08.22

Туризм ва меҳмондўстлик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув

11.08.22

Ҳурматли тадбиркорлар!

11.08.22

Геология, тоғ-кон, металлургия ва машинасозлик саноати масалалари қўмитаси йиғилиши

5.08.22

Alibaba.com платформасида республикамиз экспортерлари учун онлайн вебинар ўтказилди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Палата томонидан яна бир тадбиркорнинг манфаатлари ҳимоя қилинди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари” МЧЖ мурожаати ўрганиб чиқилганда, жамиятга тегишли ер майдонлари туман захира фондига олинмасдан Зафаробод туман ҳокимлигининг тегишли қарорлари билан кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдонлари ажратиб берилганлиги ва бунда “Маъмурий тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги маълум бўлди.

Шу сабабдан, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, Палата томонидан ўз аъзоси манфаатида туман ҳокимлигининг ноқонуний қарорларини бекор қилиш тўғрисида тегишли судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган.

Жиззах туманлараро маъмурий суди томонидан иш мазмунан кўриб чиқилиб, Палатанинг даъво талабларини қаноатлантириш ва туман ҳокимлигининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган ва, шу орқали Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.

30.06.2022

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06