16.08.22

Малайзия билан савдо иқтисодий алоқалар кенгаймоқда

15.08.22

Туризм ва меҳмондўстлик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув

11.08.22

Ҳурматли тадбиркорлар!

11.08.22

Геология, тоғ-кон, металлургия ва машинасозлик саноати масалалари қўмитаси йиғилиши

5.08.22

Alibaba.com платформасида республикамиз экспортерлари учун онлайн вебинар ўтказилди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Қозоғистонда Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 20-22 июнь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Марказий Осиё мамлакатларининг давлат ва хусусий сектор вакиллари, халқаро экспертлар, иштирокида Савдони осонлаштириш бўйича миллий қўмиталар минтақавий йиғилиши бўлиб ўтди.

  

Музкур тадбирда Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатларидан вазирлик ва идоралар вакиллари қатнашди. Ўзбекистон делегацияси таркибида ИТСВ, Давлат божхона қўмитаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг вакили М.Хазратқулова қатнашди.

Хусусий сектор вакиллари минтақада савдо тартиб-қоидаларини янада соддалаштириш, жумладан, транспорт ва транзит тартиб-қоидаларини янада рақамлаштириш, муқобил транспорт йўлакларини ривожлантириш, ҳудудий миқёсда тез бузиладиган маҳсулотлар учун яшил йўлакларни жорий этиш ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида Ваколатли иқтисодий оператор  мақомини тан олиниши бўйича муҳокама олиб борилди.

Шунингдек, 22-23 июнь кунлари “Савдода аёллар етакчилиги” мавзусида Марказий Осиё конференцияси бўлиб ўтди. Конференция давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон давлат идораларида ва хусусий секторларида фаолият юритаётган аёллар “Гендер тенгликни таъминлаш ҳамда барча хотин-қизларнинг савдода ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” бўйича фикр алмашилди. 

Фақат аёллар учун ташкил этилган ушбу тадбирда иштирокчилар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар, ўзаро мулоқот қилдилар ва етакчилик фазилатларини ривожлантиришга қаратилган тренингларда иштирок этишди. 

Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати 

 

29.06.2022

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06