16.08.22

Малайзия билан савдо иқтисодий алоқалар кенгаймоқда

15.08.22

Туризм ва меҳмондўстлик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув

11.08.22

Ҳурматли тадбиркорлар!

11.08.22

Геология, тоғ-кон, металлургия ва машинасозлик саноати масалалари қўмитаси йиғилиши

5.08.22

Alibaba.com платформасида республикамиз экспортерлари учун онлайн вебинар ўтказилди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Туризм сохасидаги тадбиркорларга бир қатор қулайликлар яратилмоқда

Пандемия даврида карантин чекловлари бошқаларига қараганда энг кўп таъсир қилган соха, яъни ички туризм сохасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига бир қатор қулайликлар яратилган.

Республика хукумати коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига, хусусан, ички туризм сохасига  салбий таъсирини юмшатиш ҳамда пандемия даврида туризм сохаси вакилларини қўллаб-қувватлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларида ички туризм орқали олинадиган даромадлар манбааига таъсир этувчи салбий оқибатларни пасайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори қабул қилиниб ижро учун барча тегишли ташкилотларга юборилди.

Мазкур қарорга асосан (8-банди, 3-хатбоши), 2018 йил 10 февралдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар “Туризм сохасида фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларининг солиқ солинадиган базаси Ўзбекистон туризм бренди ва “Uzbekistan.travel” сайти рекламаси бўлган босма махсулотларни (хариталар, рисолалар, буклетлар, флайерлар ва бошқалар), сувенир ва қадоқлаш маҳсулотларини (сумкалар, пакетлар, мактаб дафтарлари, ёрлиқлар, ғилофлар, кийим-кечаклардаги ва ошхона анжомларидаги ёзувлар) тайёрлаш ва чоп этишга йўналтириладиган харажатлар суммасига камайтирилиши кўрсатилган”.

Ушбу қарорнинг чиқарилишига Республиканинг туризм салоҳиятини, биринчи навбатда соҳага инвестицияларни фаол жалб қилиш, соҳага инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, шунингдек, мамлакатнинг бой табиий, маданий ва тарихий меросининг мавжуд ресурслари ва имкониятларидан ҳар томонлама фойдаланиш ҳисобига ривожлантириш учун янада қулай шароитлар яратилишининг яқол мезони сифатида қараш мумкин.

Барча туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган соҳа вакилларига Президентимизнинг юқоридаги қарорининг мазмун ва моҳияти билан яқиндан танишиб чиқилишини палата томонидан тавсия этиб қоламиз.

27.06.2022

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06