16.08.22

Малайзия билан савдо иқтисодий алоқалар кенгаймоқда

15.08.22

Туризм ва меҳмондўстлик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув

11.08.22

Ҳурматли тадбиркорлар!

11.08.22

Геология, тоғ-кон, металлургия ва машинасозлик саноати масалалари қўмитаси йиғилиши

5.08.22

Alibaba.com платформасида республикамиз экспортерлари учун онлайн вебинар ўтказилди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Аграр соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган давра суҳбати

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг соҳалар кесимида муаоммалари ва таклифларини аниқлаш ҳамда уларнинг ечимларини топишга қаратилган давра суҳбатларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 25 июнь куни “Пойтахт” бизнес мажмуасида ушбу анъанани давом эттирган ҳолда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан ташкиллаштирилган аграр соҳадаги асосий муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

  

Бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантиришда ушбу соҳада катта амалий тажрибага эга бўлган, ривожланган мамлакатларнинг йўли ўрганилиб, Ўзбекистон учун хос бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш андозаси ишлаб чиқилди.

Аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини оширишда қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Айниқса бугунги глобаллашув жараёнида озиқ-овқат хавсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаси замонавий, рақобатбардош соҳага айлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Давлат раҳбари томонидан жорий йилнинг 27 апрель куни қишлоқ хўжалигида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўтказган йиғилишда сўнгги беш йилда бу соҳага 2 миллиард 500 миллион доллар хорижий кредитлар жалб қилинлигини, ҳозиргача шундан 1 миллиард 700 миллион доллари ўзлаштирилиб, 4 мингга яқин лойиҳа амалга оширилганлиги, жумладан, замонавий иссиқхоналар, интенсив боғлар, кўчатчилик хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтилган.

Шунингдек, жорий йилда 6 та вилоятда қарийб 2 минг гектар интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиши, жами 115 минг тоннали 17 та кичик агрологистика маркази ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, улар тадбиркорларга тайёр ҳолда, лизинг асосида сотилади.

Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов очиб берди ва аграр соҳадаги бугунги ҳолат ҳамда ушбу йўналишдаги тадбиркорларнинг соҳадаги муаммоларини аниқлаш, таклифларини шакллантиришда фаол бўлишга чақирди.

  Давра суҳбатида, тадбиркорларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида қуйидаги йўналишлардаги масалалари атрофлича муҳокама қилинди:

  • ер муносабатларидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари;
  • молиявий муаммолар ва уларнинг ечимлари;
  • ҳуқуқий муносабатлар ва уларнинг ечимлари ва бошқалар.

Юқоридаги йўналишлар бўйича тадбиркорлик субъектларининг таклифлари умумлаштириш, таҳлил қилиш ва юқори ташкилотларга тақдим қилиш учун йиғиб олинди.

Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати

 

 

27.06.2022

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06