16.08.22

Малайзия билан савдо иқтисодий алоқалар кенгаймоқда

15.08.22

Туризм ва меҳмондўстлик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув

11.08.22

Ҳурматли тадбиркорлар!

11.08.22

Геология, тоғ-кон, металлургия ва машинасозлик саноати масалалари қўмитаси йиғилиши

5.08.22

Alibaba.com платформасида республикамиз экспортерлари учун онлайн вебинар ўтказилди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама” тўғрисидаги Қонунни мазмун ва моҳияти

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-776-сон 2022 йил 7 июндаги “Реклама” тўғрисидаги Қонунни мазмун ва моҳияти:

Қонуннинг мақсади – рекламани тайёрлаш, жойлаштириш ва тарқатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонун 8-боб ва 53-моддадан иборат.

Телеканаллар эфирида, теле-, видео-, кинохроникали дастурларда тарқартилаётган рекламанинг умумий давомийлиги кўрсатув вақтининг 1 соати давомида 20 фоиздан, бироқ 1 суткада кўрсатув вақтининг 15 фоизидан ошиши мумкин эмас.

Давомийлиги 10 дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди.

Рекламада, қуйидагилар таъқиқланади:

  • мактабгача таълимда ҳамда тарбияда, умумий ўрта, ўрта махсус  ва профессионал  таълимда фойдаланиладиган босма нашрларда (дарсликлар, мактаб кундаликлари, дафтарларда) товарларни реклама қилиш;
  • нархларни чет эл валютасида кўрсатиш;
  • болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ахборот маҳсулотини ёш таснифини кўрсатмасдан реклама қилиш;
  • миллий ва оилавий анъаналарга зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш.

Вояга етмаганларнинг ишончини ва тажрибаси етишмаслигини суиистеъмол қилишдан ҳимоя этиш мақсадида рекламада қуйидагилар тақиқланади:

  • ҳавфли вазияларда, шу билан бирга уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи ҳатти-ҳаракатларни содир этишга, шу жумладан ўз соғлигига зарар етказишга ундовчи  вазиятларда вояга етмаганларни намойиш этишдан фойдаланиш;
  • ота-оналар ва тарбиячиларни обрўсизлантириш, вояга етмаганларнинг уларга бўлган ишончига путур етказиш;
  • вояга етмаганлар олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган товарларни вояга етамаганлар учун мўлжалланган телеканлларда, телекўрсатувлар ва радиоэшитиришларда реклама қилиш.

Шунингдек, дориларни реклама қилишда таниқли шахслар, тиббиёт ходимлари ёки ташқи кўриниши шифокорлар ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

22.06.2022

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06