30.01.23

Қарор мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

26.01.23

Мўғилистон ва Тожикистон делегацияларининг Палатага ташрифи

25.01.23

Франция билан ўзаро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

24.01.23

Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

24.01.23

Палатанинг 2022 йилда қонун ижодкорлиги борасидаги фаолияти

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 376 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Лойиҳаолди, харид ҳужжатлари, импорт контрактлари ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини комплекс экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори (ID-56344) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1. Лойиҳа 2-бандига кўра, “Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз хоҳишига кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда – ЯИДХП) ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади”, - деб белгиланган.

Бунда ҳамда лойиҳа иловаларида мазкур давлат хизматларидан фойдаланиш учун “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК (кейинги ўринларда Марказ)га ҳам тўғридан-тўғри мурожаат қилиниши назарда тутилган.

Бироқ, лойиҳани ишлаб чиқиш учун асос бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сонли Фармони 2-иловаси 36-47-бандларига кўра, лойиҳада келтирилган хизматлар Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатилиши белгиланган.

Шу боис, лойиҳа ва унинг иловаларида мазкур давлат хизматларининг Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатилишини назарда тутиш лозим.

2. Лойиҳа 4-иловаси 6-бандига кўра:

“Ариза берувчи ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун:

агар ЯИДХП ёки давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилганда, юридик шахснинг (давлат буюртмачисининг) ЭРИси ёрдамида ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. Ариза берувчи ҳужжатларни комплекс экспертизадан ўтказиш давлат хизматларидан фойдаланиш учун офертани тўлиқ қабул қилиши (акцептлаши) лозим. Ариза берувчи офертани ҳеч қандай шартларсиз қабул қилиши (акцептлаши) аризани рўйхатдан ўтказилганлигини англатади;

агар Комплекс экспертиза қилиш маркази электрон ахборот платформаси орқали мурожаат қилганда, шартномага асосан электрон ахборот платформасида рўйхатдан ўтади”.

Кўриниб турибдики, бунда аризачи томонидан мурожаат қилинганда ортиқча бўлган тартиб-таомиллар назарда тутилган. Яъни, ариза берувчи ҳужжатларни комплекс экспертизадан ўтказиш давлат хизматларидан фойдаланиш учун офертани тўлиқ қабул қилиши (акцептлаши) лозимлиги ёки шартномага асосан рўйхатдан ўтиши белгиланган.

Бироқ, мазкур талабларнинг белгиланганлиг асоссиз. Ваҳолангки, амалиётда бунга ўхшаш бўлган пуллик давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларда ҳам бундай ортиқча талаблар назарда тутилмаган.

Яъни, бундай процедураларда тўғридан-тўғри ариза билан мурожаат қилишнинг ўзи етарли ҳисобланади.

Шу боис, юқоридаги норма 2-хатбошида офертани қабул қилиш (акцептлаш) билан боғлиқ тартибни, шунингдек мазкур Хулоса 1-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, юқоридаги норманинг
3-хатбошини чиқариб ташлаш лозим.

3. Лойиҳа 4-иловаси 8-банди иккинчи хатбошига кўра, “Комплекс экспертиза қилиш маркази “Янги ариза”лар келиб тушган кундан бошлаб кўпи билан 7 (етти) иш куни ичида уларни ушбу Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган хужжатларнинг тўлиқлиги юзасидан ўрганади”, - деб белгиланган.

Бироқ, бунда ҳужжатларнинг тўлиқлигини ўрганиш учун узоқ муддат белгиланган.

Ваҳолангки, 7-бандда бундай узоқ муддатда ўрганиладиган ҳажмдаги ҳужжатлар тақдим этилиши белгиланмаган. Унда фақат инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси ёки техник-иқтисодий асосининг электрон шакллари ва молиялаштириш манбаларининг мавжудлигини тасдиқловчи хужжатлар назарда тутилган.

Ушбу ҳужжатларнинг тўлиқлигини ўрганиб чиқиш эса, узоқ вақт талаб этмайди.

Шу сабабли, юқоридаги нормадаги “7 (етти)” сўзларини “2 (икки)” сўзларига ўзгартириш мақсадга мувофиқ.

4. Лойиҳа 4-иловаси инвесторларнинг эркин иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этиладиган инвестиция лойиҳаларига доир бўлган бизнес-режалар ёки техник-иқтисодий асосларни комплекс экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ давлат хизматларини  кўрсатиш тартибини белгиласада, бироқ унда айнан экспертизани ўтказиш тартиби, унинг натижалари бўйича хулоса тузиш ва уни тасдиқлаш билан боғлиқ процедуралар назарда тутилмаган.

Бу эса, ҳуқуқни қўллаш амалиётида бўшлиқларни келтириб чиқаради.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, лойиҳа 4-иловасида экспертизани ўтказиш тартиби, унинг натижалари бўйича хулоса тузиш ва уни тасдиқлаш билан боғлиқ процедураларни, аризачига экспертиза натижаларига асосан рад жавобини бериш асослари ва тартибини белгилаш лозим.

5. Лойиҳа 9-иловаси билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан олиб киришда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинадиган, Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламентини тасдиқлаш назарда тутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 ноябрдаги 750-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан олиб киришда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинадиган, Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

Лойиҳа 9-иловасида эса, мазкур Низом нормалари қайта айнан такрорланмоқда.

Бунда, қонунчилик ҳужжатларининг бир-бирини такрорлашига йўл қўймаслик мақсадида, лойиҳани Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 ноябрдаги 750-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш бўйича банд билан тўлдириш лозим.

6. Лойиҳа 9-иловаси 6-бандига кўра:

“Ариза берувчи ўхшаш технологик асбоб-ускунанинг ишлаб чиқарилиши республикада мавжудлиги/мавжуд эмаслигини экспертизадан ўтказиш учун:

агар ЯИДХП ёки давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилганда, юридик шахснинг (давлат буюртмачисининг) ЭРИси ёрдамида ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. Ариза берувчи комплекс экспертизадан ўтказиш давлат хизматларидан фойдаланиш учун офертани тўлиқ қабул қилиши (акцептлаши) лозим. Ариза берувчи офертани ҳеч қандай шартларсиз қабул қилиши (акцептлаши) аризани рўйхатдан ўтказилганлигини англатади;

агар Комплекс экспертиза қилиш маркази электрон ахборот платформаси орқали мурожаат қилганда, бепул асосда кўрсатиладиган комплекс экспертиза тури бўлса, ариза билан ёки пулли асосда кўрсатиладиган комплекс экспертиза тури бўлса, шартномага асосан электрон ахборот платформасида рўйхатдан ўтади”.

Мазкур нормада Комплекс экспертиза қилиш пулли асосда амалга оширилиши назарда тутилган.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
27 ноябрдаги 750-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги Низомнинг 5-бандида Марказ томонидан экспертиза ўтказганлик учун тўлов ундирилмайди, деб белгиланган.

Шу боис ҳамда мазкур Хулоса 2-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, юқоридаги норма 2-хатбошида офертани қабул қилиш (акцептлаш) билан боғлиқ тартибни, шунингдек мазкур норманинг 3-хатбошини чиқариб ташлаш лозим.

7. Лойиҳа 9-иловаси 7-банди “а” кичик банди олтинчи хатбошига кўра, технологик асбоб-ускунани Рўйхатга киритиш учун экспертиза ўтказилганда технологик асбоб-ускунанинг ТИФ ТН кодини аниқлаш бўйича экспертиза хулосаси нусхасини ариза берувчи томонидан тақдим этилиши белгиланган.

Бироқ, юқорида келтирилган амалдаги Низомда бундай ҳужжатни талаб қилиш назарда тутилмаган.

Бундан кўринадики, мазкур норма билан амалдаги тартибни оғирлаштириш, ариза берувчилардан ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш белгиланмоқда.

Бу эса, бизнес учун маъмурий юкнинг ортиши ва асоссиз бюрократик тўсиқларнинг юзага келишига сабаб бўлади.

Шу боис, лойиҳа 9-иловаси 7-банди “а” кичик бандидан олтинчи хатбошини чиқариб ташлаш зарур.

8. Лойиҳа 9-иловаси 11-бандига кўра, “Четдан олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналарнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ўхшаш технологик асбоб-ускуна ишлаб чиқарилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжудлиги/мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида комплекс экспертизадан ўтказиш давомида заруратга кўра қўшимча маълумотлар сўралиши мумкин”, - деб белгиланган.

Таъкидлаш лозимки, бу каби норма амалдаги Низомда назарда тутилмаган.

Лойиҳада бу каби нормаларни келтириш, ариза берувчидан тугал бўлмаган маълумотларни талаб қилинишини назарда тутиш биринчи навбатда, бюрократик тўсиқ ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб берадиган ҳолат сифатида баҳоланиши лозим.

Чунки, ариза берувчидан қўшимча маълумотларнинг сўралиши ва бундай маълумотларнинг чекланмаслиги инсон факторини юзага келтириб, ҳар қандай суиистеъмолликларга олиб келиши аниқ.

Шу боис, лойиҳа 9-иловаси 11-бандини чиқариб ташлаш лозим.

Мазкур Хулоса 4-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 9-иловасида ҳам экспертизани ўтказиш тартиби, унинг натижалари бўйича хулоса тузиш ва уни тасдиқлаш билан боғлиқ процедураларни, аризачига экспертиза натижаларига асосан рад жавобини бериш асослари ва тартибини белгилаш лозим.

9. Лойиҳа 9-иловаси 18-бандига кўра, Келишиш натижалари бўйича киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тегишли қарор лойиҳаси сифатида расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади”, - деб белгиланган.

Бироқ, бунда тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш муддати белгиланмаган.

Бу эса, амалиётда бундай қарор лойиҳасини расмийлаштиришни асоссиз чўзилиб кетишига олиб келиши мумкин.

Шу боис, лойиҳа 9-иловасида тегишли қарор лойиҳасини расмийлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасига киритишнинг аниқ муддатини белгилаш зарур.

06.06.2022

12:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06