30.01.23

Қарор мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

26.01.23

Мўғилистон ва Тожикистон делегацияларининг Палатага ташрифи

25.01.23

Франция билан ўзаро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

24.01.23

Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

24.01.23

Палатанинг 2022 йилда қонун ижодкорлиги борасидаги фаолияти

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 370 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (ID-61313) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1.Лойиҳанинг 4-бандига кўра:

2022 йил 1 июндан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

мажбурий равишда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи тўловчисининг махсус гувоҳномаси солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда берилади.

Бунда тадбиркорлик субъектларининг фаолияти 1 йил давомида солиқ органлари томонидан солиқ хавфининг ўрта даражасига эга солиқ тўловчи сифатида мониторинг қилиб борилади ва мониторинг давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан уларнинг фаолиятига хос бўлмаган айланмаларни амалга оширишга йўл қўйиш ҳолатлари аниқланиши, солиқ органлари томонидан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасининг амал қилиш муддатини тўхтатиб қўйишга асос бўлади.

Солиқ хавфининг юқори даражасига эга солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасинининг амал қилиши солиқ органлари томонидан уч иш куни олдин бу ҳақида хабарнома юборилгандан сўнг ҳамда мазкур муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда тўхтатиб турилади”.

Таъкидлаш лозимки, Солиқ кодексига мувофиқ айланмаси 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган ҳар қандай солиқ тўловчилар ҚҚС тўловчиси тоифасига мажбуран ўтиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, солиқ органлари маълумотлар базасида «риск-анализ» дастури асосида “узилиш коэффициенти” ҳолатлари ёки хавф даражаси аниқлаб олинади, бироқ коэффицентлар қайси манбалардан шаклланиши бугунги кунга қадар жумбоқлигича қолмоқда. Коэффициентни ҳисоблаш методологияси ва  дастлабки маълумотларнинг шаклланиши ҳамда ҳисоблаш методлари тўғрисида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмас ҳамда тадбиркорлар учун очиқланмаган,.

Бундан ташқари, солиқ органлари томонидан “ҚҚС бўйича солиқ узилиши коэффициенти”  исталган бир мезонга мувофиқ келган корхона юқори риск гуруҳига кўшилади ва натижада бу ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган амалдаги гувоҳномасининг тўхтатиб  турилишига олиб келади.

Давлат солиқ қўмитасининг ҚҚС тўловчиси сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриши ёки бекор қилиши натижасида  тадбиркорнинг контрагентлари учун ҳам ҚҚСни ҳисобга олиш рад этилади ва натижада ушбу занжирдаги бир қатор тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.

Ваҳолангки, мажбурий равишда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларини ҳеч қандай асосиз1 йил давомида солиқ органлари томонидан солиқ хавфининг ўрта даражасига киритиш ёки бошқа мажбуриятлар киритиш тартиби, Солиқ кодексининг 237 ва 461-моддалари талабларига зид ҳисобланади.

Шу боис, лойиҳанинг 4-банди иккинчи хатбошисини қуйидаги таҳрирда баён этиш лозим:

“2022 йил 1 июндан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: мажбурий равишда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи тўловчисининг махсус гувоҳномаси солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда берилади”.

1.Жорий йилнинг январь ойида Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси вакиллари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида учрашув ташкил қилиниб, солиқ маъмуриятчилигида жорий этилган янги тартиб-таомиллар бўйича тадбиркорлар фикри тингланди.

Тадбиркорлар томонидан берилган таклифлар асосида 2022 йил 27 январда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот хати эълон қилинди.

Унга кўра:

“2. ҚҚС тўловчиларининг таҳлика-таҳлил автоматлаштирилган тизими бўйича.

а) аввал тақдим этилган уч ойлик даврга (2021 йилнинг октябрь ойидан декабрь ойига қадар) қўшимча равишда солиқ тўловчиларнинг қуйидаги солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) қўлланилиши 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади:

 – раҳбар шахсининг ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг ЯММТ да тасдиқланмаганлиги (омил #1);

 – ўз кўчмас мулки, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки йўқлиги (омил #4);

 – солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жой манзили билан тўғри келиши (18 квадрат метрдан кам) (омил #6);

 – охирги ўн икки ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжудлиги (омил #14);

 – ёлланма ишчилари йўқлиги ёки 4 нафардан камлиги (омил #15)”.

Қайд этиш жоизки, Палатада ўтган йиғилишда ҳам тадбиркорлар юқорида келтирилган масалалар юзасидан ўз эътирозларини билдирган эди.

Хусусан, ИТ соҳаси вакиллари, фрилансерлар ва бошқа айрим соҳа вакиллари учун ўз фаолиятини амалга оширишда на кўчмас мулк, на бошқа ходим лозим.

Яъни, бу каби соҳаларда тадбиркорлик субъекти ўз уйида фаолият кўрсатиши ва унга бошқа ходимларнинг керак бўлмаслиги мумкин. Бунда унга компьютер ва интернет керак бўлади, холос.

Шу билан бирга, бу каби тадбиркорлик соҳалари рентабеллиги анча юқори бўлиб, улар ҚҚС тўловчиси бўлиши мумкин.

Айнан Палатада ўтган йиғилишда ҳам тадбиркорлар таклифлари асосида Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси масъуллари бу масалани қайта кўриб чиқишга ваъда беришган эди.

Бироқ, мазкур масалалар лойиҳада ўз аксини топмаган.

Шу боис, лойиҳада айрим соҳалардаги (ИТ соҳаси, фрилансинг, масофавий ўқитиш ва б.) ҚҚС тўловчиларига “ўз кўчмас мулки, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки мавжуд бўлиши (18 квадрат метрдан кам) (омил #4 ва #6)” ҳамда “ёлланма ишчилари йўқлиги ёки 4 нафардан камлиги (омил #15)” солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) қўлланилиши амалиётини бекор қилиш лозим.

3. Маълумки, жорий йилнинг январь ойидан солиқ маъмурчилигидаги киритилган ўзгаришлар, жумладан, тадбиқ қилинган “риск-анализ”, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли Қарори айнан яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган.

Бироқ, яширин иқтисодиётга қарши қўлланилаётган чора-тадбирлар корхона раҳбарлари ва ҳисобчилари орасида эътирозлар ва тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

Хусусан, “ҚҚС бўйича солиқ узилишлари коэффициенти” ва “ҚҚС тўловчи сертификати”нинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиниши каби масалалар тадбиркорларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Маълумки, Солиқ кодексининг 266-моддасига кўра, фақатгина — “қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилганлиги исботланган битим деб ҳисобланган” ҳолатларда солиқ органларида ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини бекор қилиш ваколати белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси фақат суд тартибида тўхтатиб турилиши ва бекор қилиниши мумкинлигини белгилаш мақсадга мувофиқ хисобланади.

03.06.2022

15:54

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06