23.09.22

Мансабдор шахсларни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссияларида Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирок этди

23.09.22

Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни молиялаштириш дастури

23.09.22

АҚШнинг Жорж Вашингтон номидаги университет профессори билан учрашув

23.09.22

Палатада навбатдаги Экспертлар кенгаши йиғилиши ўтказилди

22.09.22

Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар бизнес форуми

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 356 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат функция ва хизматларини амалга ошириш жараёнларига хусусий секторни кенг жалб этишни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори (ID-61400) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1. Лойиҳа 1-иловаси 13-бандида икки қаватдан юқори (соколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш устидан қурилиш назоратини амалга оширишда хусусий сектор жалб қилиниши назарда тутилган.

Бунда, фақат ушбу тоифадаги объектлар устидан қурилиш назоратини эмас, балки барча тоифадаги объектларда қурилиш назоратини амалга оширишни тўлиқ хусусий секторга ўтказиш тавсия этилади.

Бундай халқаро тажриба Туркия давлатида мавжуд бўлиб, қурилиш назоратини амалга ошириш аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектларига тақдим этилади.

2. Лойиҳада келтирилган давлат функция ва хизматларига қўшимча равишда қуйидаги хизматларни ҳам хусусий секторга ўтказиш мақсадга мувофиқ:

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини тўлиқ хусусий секторга - тадбиркорлик субъектларига ўтказиш.

Ҳозирги кунда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра, транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказилади.

3. Лойиҳада келтирилган давлат функция ва хизматларига қўшимча равишда қуйидаги хизматларни ҳам хусусий секторга ўтказиш мақсадга мувофиқ:

ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш ишларини бажариш;

ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш хизматларини тўлиқ хусусий секторга - тадбиркорлик субъектларига ўтказиш.

“Метрология тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига кўра, ушбу хизматлар давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг метрология хизматлари ҳамда юридик шахслар (хусусий субъектлар) томонидан кўрсатилиши белгиланган.

Бироқ, Қонуннинг ушбу моддасига қарама-қарши ўлароқ, Қонуннинг
25-моддаси 1-қисмида “Ўлчаш воситаларини қиёслаш аккредитация қилинган давлат метрология хизмати ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг аккредитация қилинган метрология хизматлари томонидан амалга оширилади”, - деб белгиланган.

Яъни, бунда тадбиркорлик субъектлари назарда тутилмаган. Шу боис, амалиётда тадбиркорлик субъектларига мазкур норма рўкач қилиб келтирилиб, улар фаолиятига сунъий тўсиқлар пайдо бўлмоқда.

Қолаверса, бир фаолиятнинг ҳам давлат органлари томонидан ҳам хусусий сектор томонидан бирдек амалга оширилиши соҳада манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқариб, бунда хусусий сектор фаолиятининг ривожланишига тўсиқ бўлмоқда.

Ушбулардан келиб чиқиб, юқоридаги функция ва хизматларни тўлиқ тадбиркорлик субъектларига бериш мақсадга мувофиқдир.

4. Шунингдек, қуйидаги давлат функция ва хизматларини ҳам хусусий секторга ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлар эди:

  • қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш;
  • қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш натижасига кўра синалганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш (нав синаш);
  • туризм соҳасидаги хизматларни сертификатлаштириш;
  • оилавий меҳмон уйларини сертификатлаштириш;
  • Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган «М2», «М3» ва «N2» тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини «Евро-2» экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича шартнома асосида экологик сертификатлаштириш;
  • ихтисослашган сўйиш корхоналари ҳамда ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёни ишлаб чиқариш, сақлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи субъект фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосасини бериш;
  • бозорларда, савдо ташкилотларида ва бошқа савдо объектларида келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни, шунингдек ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилишда ветеринария-санитария экспертизаси хулосаси бериш;
  • сотилаётган маҳсулотнинг ветеринария қоида ва нормалари талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ветеринария хулосасини бериш.

30.05.2022

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06