1.07.22

“LC WAIKIKI” вакиллари Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопаркига ташриф буюришди

1.07.22

Тадбиркорлар диққатига!

1.07.22

Ўзбекистон-Корея ишбилармонлари B2B форматидаги учрашувига таклиф қиламиз

30.06.22

Туркиялик ва Ўзбекистонлик бизнес вакиллари ўртасидаги B2B учрашувлар

30.06.22

Палата томонидан яна бир тадбиркорнинг манфаатлари ҳимоя қилинди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 335 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда йўловчи ташиш тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори (ID-61026) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1. Лойиҳа 2-банди тўртинчи хатбошига кўра, 2022-2026 йилларда автовокзал ва автостанцияларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини 3-иловага мувофиқ тасдиқлаш белгиланган.

Бунда, автовокзал ва автостанцияларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилган.

Аммо, шуни инобатга олиш лозимки, мазкур дастурнинг ушбу таҳрирда тасдиқланиши ҳозирги кунда амалиётда тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган автовокзал ва автостанцияларни ҳам реконструкция қилинишини талаб қилиш ҳолатларига олиб келиши мумкин.

Ваҳолангки, мазкур иловада ҳудудлардаги айнан қайси объектларни қуриш ёки реконструкция қилиш аниқ белгиланмаган.

Бу эса, мазкур ҳолатни турли талқин қилиш имконини беради.

Шу боис ҳамда амалиётда тудбиркорлик субъектларига ортиқча мажбуриятлар юклашнинг олдини олиш мақсадида 3-иловада фақат янги қуриладиган ҳамда бўш турган автовокзал ва автостанцияларни қуриш ва реконструкция қилинишини назарда тутиш лозим.

2. Лойиҳа 5-бандига кўра:

“2024 йил 1 январдан бошлаб: шаҳар йўналишларида, шаҳар атрофидаги магистрал ва боғловчи йўналишларда, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардафақат автобус ва микроавтобуслардан (М2 ва М3 тоифали автотранспорт воситалари) фойдаланиш бўйича;

юридик шахслар томонидан мунтазам йўловчи ташиш йўналишларида эгалик ҳуқуқи ва лизинг шартномаси асосидаги автотранспортлардан фойдаланиш бўйича;

ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситаларидан йўналишсиз такси сифатида фойдаланилишини бўйича талаблар жорий этилади”.

Ваҳолангки, лойиҳани ишлаб чиқиш учун асос сифатида келтирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-60-сон Фармонида ҳам бундай талабларни жорий этиш келтирилмаган.

Шу билан бирга, қайд этиш жоизки, мазкур талабларнинг ҳеч бирини жорий этиш зарурати лойиҳа ижрочиси томонидан асослантириб берилмаган, яъни ушбу тартибларни жорий этишга сабаб бўлган салбий ҳолатлар келтирилмаган.

Хусусан, бундай ўзгартиришларга зарурият ҳамда амалдаги тартиб натижасида вужудга келаётган муаммолар таҳлили, шунингдек хорижий тажриба келтирилмаган.

Мисол учун, мунтазам йўловчи ташиш йўналишларида фақат эгалик ҳуқуқи ва лизинг шартномаси асосидаги автотранспортлардан эмас, балки ижара асосидаги транспорт воситаларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда, бирор салбий ҳолатларнинг вужудга келиши кузатилмайди.

Ёки, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ортиқ бўлган автотранспорт воситаларидан йўналишсиз такси сифатида фойдаланишни чеклашда амалиётдаги ҳолат чуқур таҳлил қилиниши, мазкур норманинг амалиётда тўлиқ ишлаш имкони ўрганилиши зарур.

Бунда, бу каби ўзгартиришларни чуқур таҳлил қилмасдан амалга ошириш амалиётда кутилган натижаларни бермасдан, аксинча салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, лойиҳа 5-бандини чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқдир.

3. Лойиҳа 8-бандига кўра: “2022 йил 1 сентябрдан бошлаб янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган оралиқ бекатларда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш тақиқланади.

Бунда оралиқ бекатларда фақатгина реклама воситаси, банкоматлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишга мўлжалланган ўзига ўзи хизмат кўрсатиш (вендинг) автоматларини жойлаштиришга рухсат этилади”.

Бироқ, юқорида келтирилганидек, ушбу чекловни жорий этиш сабаби ва асоси ҳам лойиҳа ижрочиси томонидан келтирилмаган, халқаро тажриба тақдим этилмаган.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда республикада бизнес муҳитни ривожлантириш, соҳага аҳолини кенг жалб қилиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Бу каби чеклоларни жорий этиш эса, тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши, мамалакатдаги бизнес муҳитини ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Шу боис, лойиҳа 8-бандини чиқариб ташлаш лозим.

20.05.2022

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06