30.01.23

Қарор мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

26.01.23

Мўғилистон ва Тожикистон делегацияларининг Палатага ташрифи

25.01.23

Франция билан ўзаро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

24.01.23

Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

24.01.23

Палатанинг 2022 йилда қонун ижодкорлиги борасидаги фаолияти

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

"Ўзбекистонда дориворчилик ва зираворчилик соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш" мавзусида семинар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрель, ПҚ-4670-сонли қарорига кўра Республикада сўнгги йилларда доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, доривор ва зиравор ўсимликлар етиштириладиган плантациялар ташкил этиш ва уларни қайта ишлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти Гулистон давлат университети “Доривор ўсимликлар ва ботаника” кафедраси талабалари ҳамда бир гуруҳ соҳага қизиқувчи ёшлар учун "Ўзбекистонда дориворчилик ва зираворчилик соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш" мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш” бўлими бош мутахассиси Ш.Хикматов ўз маързаси билан иштирок этди.

Тадбирда доривор ва зираворлар ўсимликларнинг етиштирилиши ва савдоси ва агро-туризм истиқболлари ҳамда ушбу соҳада олиб борилаётган ишлар ва соҳани ривожлантиришга берилаётган имтиёзлар ҳақида керакли маълумотлар берилди.

Семинар якунида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни кўллаб-кувватлаш бўлими билан ҳамкорликда доривор ўсимликлар етиштирувчи ташаббускор субъектлар ва томорқа ер эгалари учун мўжалланган “Доривор ўсимликлар етиштириш ва хом ашёларини тайёрлаш бўйича” малака ошириш ўқув курсини мувоффақиятли тамомлаган ўқувчиларга сертификатлар топширилди.

19.05.2022

15:30

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06