12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

XV халқаро “Таълим ва мутахассислик” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 22-24 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ҳамда “Expocontact” МЧЖ билан ҳамкорликда “Ёшлар ижод саройи”да XV халқаро “Таълим ва мутахассислик” кўргазмаси ўтказилади.

    

Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча олий таълим муассасалари, хориждаги нуфузли олий ўқув юртлари ва уларнинг Ўзбекистондаги филиаллари, хорижда таълим олишга кўмаклашувчи ташкилотлар, ўқув курслари ҳамда бандликка кўмаклашувчи марказлар иштирок этадилар.

Шунингдек, кўргазмада Тошкент шаҳридаги бандликка кўмаклашувчи марказлар ҳамда республикамизда фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотлар, йирик компанияларда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилади.

    

Мамлакатимиздаги ҳамда дунёдаги етакчи олий таълим муассасаларида мавжуд бўлган касб ва мутахассислик йўналишлари билан ёшларни таништириш, касб танлашга кўмаклашиш, ҳукуматимиз томонидан таълим соҳасида ёшлар учун яратилаётган имкониятларни тарғиб қилиш, бўш иш ўринлари ҳақида ёшларга маълумотлар бериш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.

Бугунги кунгача ўтказилган “Таълим ва мутахассислик” халқаро кўргазмасига ташриф буюрувчилар сони қарийиб 200 минг нафарни ташкил этмоқда. Кўргазмага ташриф буюрувчиларнинг асосий қисмини 14-25 ёшдаги ёшлар хисобланади.

    

Замонавий таълим вақт ва масофа билан боғлиқ тўсиқларни бартараф этишга интилмоқда. Жумладан, Тошкент темирйўл транспорти мухандислари институти, Тошкент автомобиль-йўл институти, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳамда кўплаб шу каби маҳаллий олий таълим муассасалари қаторида Малайзия, Латвия, Польша, Буюк Британия, Япония сингари давлатларнинг хорижий таълим даргоҳлари ҳам мазкур кўргазмада фаол иштирок этмоқда. Кўргазмада бугунги бозор шароитларида энг кўп талабга эга бўлган мутахассисликлар билан таништирувчи ўзига хос таълим дастурлари тақдим этилган.

Бундан ташқари, коллежлар ва лицейларнинг битирувчилари, шунингдек, алоҳининг кенг қатламлари Ўзбекистон меҳнат бозоридаги бўш иш ўринлари билан танишиш имкониятига эга бўладилар. Айтиш жоизки, 4000 дан зиёд амалдаги иш ўринларини тақдим этиш мақсадида, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари ҳамда бошқа кўплаб корхоналар томонидан ёш мутахассислар билан суҳбатлар ташкил этилади.

ЎзССП Матбуот хизмати

22.09.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06