29.06.22

Қозоғистонда Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий йиғилиши бўлиб ўтди

28.06.22

Конституцияга киритилаётган қўшимчалар тўғрисида Палата ходимларига маъруза қилинди

27.06.22

Туризм сохасидаги тадбиркорларга бир қатор қулайликлар яратилмоқда

27.06.22

Аграр соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган давра суҳбати

24.06.22

Тадбиркорлар диққатига!

18.06.22 - 23.06.22

FIA-2022 53-Жазоир халқаро ярмаркаси

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикаси ишбилармон доиралари ўртасида Б2Б форматида музокаралар бўлиб ўтди

2022-йилнинг 10-май куни “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикаси ишбилармон доиралари ўртасида Б2Б форматида музокаралар бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ишбилармон доираларининг 70 дан ортиқ ва Эрон ишбилармон доираларининг 40 га яқин вакиллари иштирок этди. Қолаверса, Ўзбекистон томонидан қатор саноат бирлашмалари вакиллари иштирок этди.

Эрон Ислом Республикаси делегацияси таркибида етакчи корхоналар тадбиркорлари бўлиб, Ўзбекистон корхоналари билан узоқ муддатли ва самарали ҳамкорлик қилишга асосий эътибор қаратилганини алохида таъкидлаш зарур.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, тадбиркорларга қўшимча имкониятлар яратишда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Тадбирда икки мамлакат иқтисодиётлари ўзаро манфаатли тарзда бир-бирини тўлдириб тургани ва бу билан тўқимачилик, кимё, фармацевтика, электротехника, биотиббиёт, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратилаётганлиги таъкидланди.

Томонлар Эрон ва Ўзбекистон тадбиркорлари ва инвесторларини амалий ҳамкорликка жалб этиш, яъни истиқболли тармоқларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик ҳажмини ошириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида икки давлат ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш тарафдори эканини таъкидладилар.

Тадбирда Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан мамлакатимиз иқтисодиётида хусусий секторнинг ролини оширишга катта эътибор қаратилаётгани, шу муносабат билан инвестицияларни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар фаол ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилаётгани бир неча бор таъкидланди. Шунингдек ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик субектларига солиқ юкини камайтириш, хусусий мулк ва хорижий капитални ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш, шунингдек, мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятининг туман ва шаҳарлари контекстида янги фойдаланилмаган иқтисодий захираларни аниқлаш, уларнинг даромадлилигини таъминлаш масалалари ҳам қайд этилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига мақсадли йўналишда ишлаб чиқилган истиқболли лойиҳа таклифлари манфаатдор Эрон инвесторлари ва тадбиркорлари билан янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида тақдим этилди. Мазкур соҳалар таркибига озиқ-овқат, нефт-газ, фармацевтика, таълим, муҳандислик, ишлаб чиқариш каби йўналишлар киритилди.

Таъкидлаш жоизки, амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилган сармоявий муҳит ва кичик бизнес учун яратилган имкониятлар Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш учун улкан салоҳият яратмоқда.

Тадбир давомида тадбиркорлар ҳамкорларга ўз маҳсулот ва хизматларини намойиш этиб, экспорт салоҳияти ва ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.

11.05.2022

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06