16.08.22

Малайзия билан савдо иқтисодий алоқалар кенгаймоқда

15.08.22

Туризм ва меҳмондўстлик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув

11.08.22

Ҳурматли тадбиркорлар!

11.08.22

Геология, тоғ-кон, металлургия ва машинасозлик саноати масалалари қўмитаси йиғилиши

5.08.22

Alibaba.com платформасида республикамиз экспортерлари учун онлайн вебинар ўтказилди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ССП делегацияси Туркия Республикасига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 19 апрел куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳабов бошчилигида Савдо-саноат палатаси делегациясининг Анқара (Туркия Республикаси) шаҳрига ташрифи ташкил этилди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари, Туркия ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Савдо-саноат палатаси раиси ўз нутқи давомида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвесторлар учун яратилган қулай муҳит ва чора-тадбирларга тўхталиб ўтди. Солиқларни тартибга солиш соҳасини ислоҳ қилиш, иқтисодиётнинг шаффофлигини ошириш, ер участкаларини бериш тартиб-таомиллари, хорижий инвесторларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш ва бошқа соҳаларда эришилган ютуқларни санаб ўтилди.

Туркиялик саноатчилар ва тадбиркорларнинг ўзбек ҳамкорлари билан енгил саноат, қурилиш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, электротехника ва Ўзбекистон иқтисодиётининг бошқа тармоқларида ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришда эришаётган муваффақиятлари алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, икки давлат делегатсиялари ўртасидаги музокараларда Ўзбекистон-Туркия савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликка юқори баҳо берилди. Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошиб бораётгани, замонавий саноат яратиш ва инфратузилмани модернизатсия қилиш бўйича муваффақиятли амалга оширилаётган йирик инвеститсия лойиҳаларини мамнуният билан қайд этдилар.

20.04.2022

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06