23.09.22

Мансабдор шахсларни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссияларида Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирок этди

23.09.22

Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни молиялаштириш дастури

23.09.22

АҚШнинг Жорж Вашингтон номидаги университет профессори билан учрашув

23.09.22

Палатада навбатдаги Экспертлар кенгаши йиғилиши ўтказилди

22.09.22

Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар бизнес форуми

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Савдо-саноат палатасида Япония компаниялари билан учрашув бўлиб ўтди

2022 йил 15 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Япония ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси масъул вакиллари ҳамда Япониянинг кичик молия ташкилотлари, меҳмонхона, ресторан, электротехника, косметика, консалтинг ва логистика йўналишидаги компаниялар иштирок этдилар.

Япония томони республикамизда бизнес фаолиятини йўлга қўйиш истаги юқори эканлигини, ҳамда юртимизда хорижий инвестор ва компаниялар учун яратилган имкониятлар япон компанияларини юртимизга қизиқишини янада ошираётганлигини билдирди.

Ўз навбатида Палата масъул ходими Ғ.Усмонов Япониянинг фармацевтика, электротехника, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал, тўқимачилик саноати компанияларининг ишлаб чиқариш занжирига Ўзбекистон компанияларини жалб этиш масалаларини муҳокама қилди.

Бунда Ўзбекистонда япон компанияларини мазкур тармоқлар бўйича инвестицион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш ва республикамиздан экспортбоп маҳсулотларни Япониянинг етакчи компаниялари ишлаб чиқариш занжирига уланган ҳолда Осиё давлатларига экспорт қилиш таклиф этилди.  

Учрашув якунида Япония томони билан фармацевтика, электротехника, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал, тўқимачилик ва бошқа йўналишларда  келажакдаги ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

15.04.2022

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06