23.09.22

Мансабдор шахсларни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссияларида Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирок этди

23.09.22

Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни молиялаштириш дастури

23.09.22

АҚШнинг Жорж Вашингтон номидаги университет профессори билан учрашув

23.09.22

Палатада навбатдаги Экспертлар кенгаши йиғилиши ўтказилди

22.09.22

Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар бизнес форуми

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида Палата томонидан киритилган таклифлар ўз натижасини бермоқда

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунга кўра ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида Палатанинг функцияларидан бири ишбилармонлик муҳитининг ҳолати, қонунчилик нормалари ва талабларининг амалга оширилиши натижалари таҳлилини ўтказиш ва уларни яхшилашга доир таклифлар киритиш ҳисобланади.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан бу борада тизимли ишлар амалга оширилиб, жойлардаги ишбилармонлик муҳити мониторинг қилиб борилмоқда.

Жумладан, ўтган 2021 йил ва жорий йилнинг биринчи чораги мобайнида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида Палата томонидан 34 та таклиф ўрнатилган тартибда тегишли ташкилотларга юборилган бўлиб, ушбу таклифларнинг 12 таси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилди.

Жумладан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига аукцион орқали сотишда бўлиб-бўлиб тўлаш тартибини жорий этиш таклифи берилган эди.

Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонида ўз аксини топиб,  фармоннинг 2-бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида аукцион орқали сотишда давлат активларини сотишда қўлланиладиган уч йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби жорий этилди.

Шунингдек, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида олиб бориладиган текширишларда Палата ходимларининг иштирок эт ишинини белгилаб қўйиш таклифи берилган эди.

Ушбу таклиф ҳам ижобий қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сон Фармонида Палата аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишда ушбу тадбиркорлик субъекти розилиги билан Савдо-саноат палатаси ходимлари иштирок этиши тартиби киритилди.

Қабул қилинган барча таклифларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

ССП Ахборот-хизмати 

13.04.2022

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06