29.06.22

Қозоғистонда Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий йиғилиши бўлиб ўтди

28.06.22

Конституцияга киритилаётган қўшимчалар тўғрисида Палата ходимларига маъруза қилинди

27.06.22

Туризм сохасидаги тадбиркорларга бир қатор қулайликлар яратилмоқда

27.06.22

Аграр соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган давра суҳбати

24.06.22

Тадбиркорлар диққатига!

18.06.22 - 23.06.22

FIA-2022 53-Жазоир халқаро ярмаркаси

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Дубайда бўлиб ўтаётган “Gulfood”  кўргазмасида иштирок этишди

Айни кунларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан маҳаллий тадбиркорлар ва Дубай ишбилармон вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон делегацияси Дубай шаҳрида бўлиб турибди. Ташриф давомида Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ф.Усманов Дубай Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ҳ.Ал-Ҳашеми билан учрашди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Дубай ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар, айни кунларда Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган кўргазмаларада ўзбекистонлик тадбиркорларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда ташкил этиладиган учрашувлар давомида бир қатор келишувларга эришиш масалалари муҳокама қилинди

Шунингдек Ўзбекистонлик тадбиркорлар Дубайда бўлиб ўтаётган “Gulfood”  кўргазмасида иштирок этишди.

“Gulfood” - бу энг янги маҳсулотларни топиш, бозор ўзгаришларини баҳолаш ва глобал етказиб берувчилар билан боғланишни хоҳлайдиган озиқ-овқат саноати мутахассислари учун майдон ҳисобланади.

2021 йил давомида мазкур кўргазмада 85 дан ортқи мамлакатлардан иштирокчилар қатнашган бўлиб, 156 мамлакатдан харидорлар ва меҳмонлар ташриф буюрган.

2022 йилда эса  198 мамлакатдан 5000 дан ортиқ етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш учун имконияти яратилди.

“Gulfood”  кўргазмалар зали 8 та озиқ-овқат ва ичимликлар секторига бўлинган бўлиб, ичимликлар, сут ва сут маҳсулотлари, ёғ ва ёғ маҳсулотлари, таниқли брендлар секторлари шулар жумласидан.

Шунингдек кўргазма давомида F&B (Food&beverage) соҳасидаги етук мутаҳассислар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг янги ва барқарор шакллари тўғрисидаги муҳокамалар ҳам ўтказилди.

Шу билан бирга Ўзбекистон делегациясининг “Expo Dubai 2020” кўргазмасига ташрифи ҳамда Дубайлик тадбиркорлар билан B2B учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

ССП Матбуот хизмати

 

14.02.2022

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06