29.06.22

Қозоғистонда Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий йиғилиши бўлиб ўтди

28.06.22

Конституцияга киритилаётган қўшимчалар тўғрисида Палата ходимларига маъруза қилинди

27.06.22

Туризм сохасидаги тадбиркорларга бир қатор қулайликлар яратилмоқда

27.06.22

Аграр соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган давра суҳбати

24.06.22

Тадбиркорлар диққатига!

18.06.22 - 23.06.22

FIA-2022 53-Жазоир халқаро ярмаркаси

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 82 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш ахборот тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори (ID-54242) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

Лойиҳа иловаси 1-бандига кўра, “Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишишнинг ягона ахборот тизимига (кейинги ўринларда – “Агросубсидия” АТ) уланиш ва унинг ишлаш тартибини, субсидия бериш жараёнларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатлар бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди”, - деб белгиланган.

Яъни, лойиҳа мазмун-моҳиятига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар бериш жараёнига ахборот тизимларини жорий қилиш ва ва ушбу тизим орқали субсидияларни ажратиш тартиби назарда тутилиши назарда тутилган.

Бироқ, лойиҳа иловасида ушбу тартиб аниқ очиб берилмаган, унинг ишлаш механизми белгиланмаган.

Хусусан, унда талабгорлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати, уларни кўриб чиқиш муддати, ваколатли органлар ва масъул ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар каби масалалар келтирилмаган.

Ушбу масалаларнинг айримлари эса, амалдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиниши назарда тутилган.

Шуни таъкидлаш лозимки, лойиҳада ахборот тизими орқали субсидияларни ажратиш тартибини аниқ белгиланмаслиги амалиётда турли ноаниқликлар ва тушунмовчиликларни келтириб чиқаради. Лойиҳа иловасида ҳаволаки нормаларнинг назарда тутилиши, яъни айнан битта масаладаги муносабатларнинг бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланиши амалда ушбу соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тўлиқ тартибга солиш имконини бермайди. Натижада, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар бериш жараёни мураккаблашади.

Ваҳолангки, лойиҳани ишлаб чиқишдан асосий мақсад ушбу соҳада ахборот тизимини жорий этиш орқали субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш ва тездаштиришдан иборат.

Ушбу мақсадга эришиш учун эса, соҳани аниқ тартибга солувчи механизмни ишлаб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш жараёнини тўлиқлигича битта норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгилаш зарур.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳани ушбу таҳрирда қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

ССП Матбуот хизмати

14.02.2022

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06