1.07.22

“LC WAIKIKI” вакиллари Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопаркига ташриф буюришди

1.07.22

Тадбиркорлар диққатига!

1.07.22

Ўзбекистон-Корея ишбилармонлари B2B форматидаги учрашувига таклиф қиламиз

30.06.22

Туркиялик ва Ўзбекистонлик бизнес вакиллари ўртасидаги B2B учрашувлар

30.06.22

Палата томонидан яна бир тадбиркорнинг манфаатлари ҳимоя қилинди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАҚИДА

Асл исми Низомиддин Мир Алишер. У Ҳиротда туғилиб, шу ерда умрининг асосий қисмини ўтказган. Навоийнинг отаси Ғиёсиддин Баҳодир темурийлар хонадонига яқин бўлган. Шеър завқи ва истеъдоди эрта уйғонган. Болаликдаёқ Фаридиддин Атторнинг “Мантиқут-тайр” асарини ёд олган, Шарафиддин Али Яздий назарига тушган, Мавлоно Лутфий ёш шоир истеъдодига юқори баҳо берган, Камол Турбатий эътирофини қозонган.
Ҳусайн Бойқаро Хуросон тахтига ўтиргач (1469), Навоий ҳаёти ва ижодида янги босқич бошланади, муҳрдорлик (1469) мансабига, вазирлик (1472) ва Астробод ҳокимлиги (1487)га тайинланади. 1480-1500 йиллар мобайнида ўз маблағлари ҳисобидан бир неча мадраса, 40 работ (сафардаги йўловчилар тўхтаб ўтиш жойи), 17 масжид, 10 хонақоҳ, 9 ҳаммом, 9 кўприк, 20 та ҳовуз қурдиради. Ҳусайн Бойқаро Алишер Навоийга “муқарраби ҳазрати султоний” (“султон ҳазратларининг энг яқин кишиси”) деган унвонни беради. Унга кўра Навоий давлатнинг барча ишларига аралаша оларди.
Навоий ижоди ихлосмандлари унинг шеърларини йиғиб, “Илк девон” (1464-65) тузган эдилар, сўнгра “Бадойиул-бидоя” (“Гўзалликнинг бошланиши”), “Наводирун-ниҳоя” (“Нодирликлар ниҳояси”) номли девонлар (1470-йиллар) тартиб берилган. Лирик мероси умумий ҳажми 50000 мисрадан ортиқ “Хазойинул-маоний” номли тўрт девон (1491-1498)га жамланган. Навоий шеъриятининг мавзулар доираси кенг, жанрлар кўлами (16) хилма-хил. Ғазаллари “ошиқона, орифона, риндона” (Шайхзода) сифатлар билан ўрганилади. Ғазалларида инсоний муҳаббат, илоҳий ишқ билан уйғун ҳолда улуғланиб, “мажоз - ҳақиқат кўприги” ақидасига амал қилинган. Алишер Навоий шеъриятидаги зоҳирий маъно янгиликлари билан бирга ботиний сифатларни ҳам ўргангандагина уларни идрок этишга эришиш мумкин.
“Назмул-жавоҳир” (1485) Ҳазрат Алининг “Насрул-лаолий” асарининг туркий назмга солингани бўлиб, 266 рубоийдан иборат бу асарда ахлоқий-таълимий қарашлар ўз аксини топган.
Алишер Навоий ижодининг юксак чўққиси “Хамса” асари (1483-85)дир, шоир биринчилардан бўлиб, туркий тилда тўлиқ “Хамса” яратди ва туркий тилда шундай кўламдор асар ёзиш мумкинлигини исботлаб берди.
“Хамса” таркибига “Ҳайратул-аброр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабъаи сайёр”, “Садди Искандарий” каби достонлар киради.
Навоийнинг тасаввуфий қарашлари деярли барча асарларининг руҳига сингган бўлса-да, махсус “Лисонут-тайр” достони(1499)да, “Насойимул-муҳаббат” манқабаси”(1495-96)да, “Тарихи анбиё ва ҳукамо”(1485-8), “Арбаин”, “Муножот” сингари асарларида акс этган.

14.02.2022

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06