24.11.22

Туркия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантиришда янги истиқболлар

23.11.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Франция билан ҳамкорлик йўналишларини кенгайтирмоқда

23.11.22

Польшалик тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди

22.11.22

“Ўзмиллийбанк” АЖ, Савдо-саноат палатаси ва “FERRANDI Paris” институти ўртасида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича Ҳамкорлик келишуви имзоланди

22.11.22

Коррупцияга қарши курашиш Хартиясига қўшилиш бўйича билдиришномалари кўриб чиқилди

7.11.22 - 9.11.22

«SAUDI INTERNATIONAL HALAL EXPO 2022».

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон-Латвия ишбилармонлар кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди

2022-йил 8-февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон  Савдо-саноат палатаси биносида Ўзбекистон-Латвия ишбилармонлар кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ф.Усмонов олиб борди.

Тадбирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Қудратов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов, Латвия Иш берувчилар конфедерацияси (LDDK) президенти Виталийс Гавриловс ва бошқа вазирлик, идоралар вакиллари ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

Тадбирнинг асосий мавзуси Ўзбекистон ва Латвиянинг сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили сифатида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари бўлди.

Тадбирни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Қудратов ўз нутқи билан  бошлаб берди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов сўзга чиқиб, мамлакатларимиз ўртасидаги фаол ҳамкорлик туфайли Латвия ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда қўшма ҳамкорликни жадал амалга ошираётганини таъкидлади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон-Латвия ишбилармонлар кенгаши, ўз навбатида, икки мамлакат ишбилармон доираларининг яқин, тўғридан-тўғри ҳамкорлиги, савдо-иқтисодий, сармоявий алоқаларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга қаратилган кўплаб қўшма тадбирларни ўтказиш, Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги технологик, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик қилишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

Сўнгра Латвия Иш берувчилар конфедерацияси (LDDK) президенти Виталийс Гавриловс сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Латвия учун устувор йўналишлар бўйича иқтисодий шерикликни изчил кенгайтириш ва икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги ҳамкорлик фаоллаштиришга эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлади.        Шунингдек, у бугунги учрашув Ўзбекистон ва Латвия ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқалар учун кучли ишбилармонлик платформасига айланишига умид билдирди.

Бугунги Ўзбекистон-Латвия ишбилармонлар кенгашида икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.

Учрашув давомида меҳмонлар Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳияти, шунингдек, мамлакатимизда бизнес юритиш учун яратилган барча шароитлар ҳақидаги тақдимот материаллари билан таништирилди.

Унда Ўзбекистон томонидан “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси ўринбосари Фарҳод Нурмуҳамедов иштирок этди.

Латвия томонидан Латвия Транспорт вазирлиги Давлат котиби ўринбосари Улдис Рейманис, Латвия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги парламент котиби Эдгарс Кронбергс иштирок этди.

Тадбир сўнгида ҳамкорликка оид икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, эртага, яъни 2022-йил 9-феврал куни International Hotel Tashkentмеҳмонхонасида Ўзбекистон-Латвия бизнес форуми бўлиб ўтади.

Маълумот учун: 2021-йил якунига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 228 миллион долларни ташкил этди, жумладан, экспорт – 52,8 миллион доллар, импорт 175 миллион доллар

Ҳозирда Мамлакатимизда  Латвия инвесторлари иштирокидаги 68 та компания фаолият юритаётган бўлиб, улардан 46 та қўшма корхона бўлса, 22 таси эса 100% Латвия капиталига эга ва корхоналар ҳисобланади. Шунингдек, Латвиянинг 1 та ваколатхонаси ҳам Ўзбекистонда фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон маҳсулотларини Болтиқбўйи мамлакатлари ва Европа Иттифоқига етказиб беришни кенгайтириш мақсадида 2021-йил 10-сентабр кугт Латвия давлат органлари, Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги элчихонаси, Латвия ишбилармон доиралари ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирокида онлайн форматда Рига шаҳрида Ўзбекистон савдо уйининг очилиш маросими бўлиб ўтган эди.

Савдо-саноат палатаси Матбуот-хизмати

08.02.2022

18:45

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06