29.09.22

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар тартиби такомиллаштирилди

28.09.22

Тошкентда WRAP сертификатлаш тизимининг тақдимоти бўлиб ўтди

28.09.22

Қорақалпоғистон Республикаси тадбиркорлари билан учрашув бўлиб ўтди

28.09.22

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан меморандум имзоланди

28.09.22

Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар иштирокида “В2В” форматидаги учрашув

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил
18 январдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-746-сон Қонуни имзоланди.

Қонун расмий эълон қилган кундан бошлаб кучга киради, бироқ қолган қисмлари эса уч ой ўтгач амалга киритилади.

Мазкур Қонунга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

5-моддасига кўра, “Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи), савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумот” қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилди:

“Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақидаги, савдо ва хизмат кўрсатиш воситалари тўғрисидаги маълумот  истеъмолчига давлат тилида тақдим этилади. Мазкур маълумот қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин”.

Қонуннинг 6-моддасига бешинчи қисм қилиб қуйидаги тарзда тўлдирилди:

“Бунда мазкур маълумот товарларнинг этикеткаларида, тамғаларида, техник ҳужжатида ёки товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) айрим турлари учун қабул қилинган бошқа усулда истеъмолчиларга етказилиши мумкин”.

Шунингдек, ушбу моддани ўнинчи хатбошиси куйидаги таҳрирда баён этилди:

“ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг, сотувчининг) тўлиқ номи ва жойлашган ери (юридик манзили), лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг QR-коди (матрицали штрих коди), импорт қилинадиган товарлар учун эса ишлаб чиқарувчининг ҳамда импорт қилувчининг номи ва жойлашган ери (юридик манзили)”.

Қонуннинг 10-моддаси учинчи қисм билан қуйидаги мазмунда тўлдирилди:

“Товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўлаш нақд пулли ёки нақд пулсиз шаклда амалга оширилши мумкин. Сотувчининг (ижрочининг) ҳақ тўлаш шаклига қараб товарнинг айни бир маркаси (модели, артикули), шунингдек бир хил ҳажмдаги ва сифатдаги ишлар, хизматлар учун ҳар хил нархлар (тарифлар) белгилаши, шу жумладан уларни суньий равишда ошириши ёки пасайтириши тақиқланади. Товарлар (ишлар, хизматлар) учун нақд пулсиз шаклда ҳақ тўланганда, истеъмолчиларга рағбатлантиришлар берилиши мумкин”.

Қонуннинг 18-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилди:

“Агар товардан фойдаланилмаган, у шикастланмаган, қадоғи билан қайтарилган бўлса, унинг истеъмол хусусиятлари сақланган ва ушбу сотувчидан сотиб олганлигини тасдиқловчи асослар бўлса, истеъмолчининг товарни алмаштириш ёхуд қайтариб олиш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим.

Агар тарафларнинг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, истеъмолчи томонидан тўланган пул суммасини унга қайтариш товар учун ҳақ тўлаш қандай шаклда амалга оширилган бўлса. Худди шундай шаклда амалга оширилади”.

Қонуннинг 21-моддаси шартномага истеъмолчиларнинг қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқларини камситадиган шартларни киритиш, шунингдек уларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва афзалликларни бермаслик тақиқланиши тўғрисидаги қисм билан тўлдирилди.

25-моддаси Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг қуйидаги ваколатлари белгиланди:

  • истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати ишлаб чиқилишини ва унинг амалда рўёбга чиқарилишини амалга оширади;
  • давлат органларининг ва ташкилотларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади;
  • истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
  • товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) назорат хариди амалга оширилишини, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари билан биргаликда уларнинг экспертизадан (тестдан) ўтказилишини ташкил этади;
  • истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши фактлари мавжуд бўлган тақдирда, тадбиркорлик субъектларида текширишларни ўтказади;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг, шунингдек қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг истеъмолчиларга тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказади;
  • истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
  • истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг қўлланилишига доир масалалар юзасидан расмий тушунтиришлар беради;
  • истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш аломатлари аниқланган тақдирда, ишлаб чиқарувчидан (ижрочидан, сотувчидан) зарур ҳужжатларни, тушунтиришларни ва бошқа ахборотни сўраб олади;
  • истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузаётган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига) кўрсатма юборади;
  • истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ масалаларни судга қадар ҳал қилишни ташкил этишга кўмаклашади;
  • суд мажлисларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича мутахассис сифатида белгиланган тартибда иштирок этади;
  • истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга;
  • қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

ССП Ахборот-хизмати 

26.01.2022

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06