29.09.22

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар тартиби такомиллаштирилди

28.09.22

Тошкентда WRAP сертификатлаш тизимининг тақдимоти бўлиб ўтди

28.09.22

Қорақалпоғистон Республикаси тадбиркорлари билан учрашув бўлиб ўтди

28.09.22

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан меморандум имзоланди

28.09.22

Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар иштирокида “В2В” форматидаги учрашув

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?

Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати ҳар йилги анъанасига мувофиқ эътиборингизга Палатанинг ўтган бир йил давомида амалга оширган ишлари ҳамда йил якунлари эришилган натижалар ва рақамларни ҳавола этади.   

2021 йил давомида Савдо-саноат палатаси томонидан Тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш ҳамда Тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида амалга оширган ишлари ва йил якунидаги кўрсаткичлар ҳақида тўхталиб ўтамиз

1. Тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш

Палатанинг туман (шаҳар) тузилмалари томонидан 270 мингдан ортиқ (шундан, 262 869 таси бепул) бизнес хизматлари кўрсатилди. Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 59 та йўналишдаги 12 309 та намунавий бизнес режалар лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Палата сайтига жойлаштирилган ва тадбиркорларга бепул фойдаланиш имконияти тақдим қилинган.

Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан энг кўп кўрсатилган хизматларга:

Пуллик асосида энг кўп кўрсатилган хизматларга, бизнес-режалар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда таъсис ҳужжатлари, бизнес юритишда (бухгалтерия, банк хизматларидан фойдаланишда кўмаклашиш), уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳа ҳужжатлар тайёрлаб бериш хизматлари ташкил этади.  

Бепул асосида энг кўп кўрсатилган хизматларга, ер майдонлари ва бино-иншоотлар, жумладан бўш турган объектлардан фойдаланиш бўйича маълумот ва саноат зоналари фаолият юритишда маслаҳат ҳамда бизнес юритиш ҳисоботлари бўйича  маслаҳат ва маълумот бериш хизматларини ташкил этади.

2.Тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида 

Давлат раҳбарининг 2020 йил 25 декабрь куни Ёшлар форумида берган топшириғи асосида “Ёшлар: 1+1” ташаббусини амалга ошириш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилди.

Ёшлар агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда бизнесга қизиқиши бўлган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича ҳафталик (48 соат) ва ойлик (150 соат) ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.

Ҳар бир туман ва шаҳарда доимий ўқувларни ташкил этишда
олий таълим тизими ва иқтисодий комплекс идоралари (солиқ, молия, банк, тадбиркорликка кўмаклашиш ва давлат хизматлари марказлари)нинг мутахассислари ментор сифатида жалб қилинди.

Ёшлар агентлиги, Маҳалла вазирлиги билан бирга “Ёшлар дафтари”дан бизнесга қизиқиши бўлган ёшлар ўқувларга жалб қилиниб, 128 та коллеж, 25 та давлат хизматлари маркази, 14 та ёшлар маркази,
39 та IT парк ва мактаб биноларида бугунга қадар 136 мингга яқин ёшлар бизнесга ўқитилди.

Битирувчиларни онлайн тест синовидан ўтказиш тизими яратилиб, уларга сертификат топшириш жараёнида бир тарафда ҳоким ўринбосари, Ёшлар бўлими раҳбари, иккинчи тарафда Палата ҳамда унинг ўқув маркази раҳбари ва ўртада тижорат банки оппонентлигида ёшлар ўзлари тайёрлаган бизнес лойиҳасини ҳимоя қилиш тартиби йўлга қўйилди.

Шу асосда, бугунги кунга қадар курсларни муваффақиятли тамомлаб, махсус сертификат олган 104,7 минг нафар ёшлардан 88,5 минг нафарига тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилди.

Шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 92 мингдан ортиқ тадбиркор ва ҳунармандларга 472,4 минг нафар ёшлар бириктирилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 июндаги 389-сонли Қарори билан ташкил этилган “Тошкент шаҳридаги Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиали” фаолиятида ҳам жорий йилда катта ўзгаришлар амалга оширилди.

Хусусан, филиал дастлаб, 2020/2021 академик ўқув йилида бакалавриат таълимининг “Халқаро бизнес ва тадбиркорлик” ва “Электрон тижорат ва технологияларни бошқариш” йўналишида талабаларни қабул қилган эди.

2021 йилда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган яна 2 та мутахассислик, яъни “Архитектура” ҳамда “Интерьер архитектураси ва атроф муҳит дизайни” таълим йўналишларига талабалар қабул қилинди.

Туркия олий таълим тизими стандартлари асосида ташкил этилган имтиҳонларни ўтказиш асосида, бугунги кунда Филиалда жами 70 нафар талабалар мазкур йўналишларда таҳсил олмоқда.

Филиалда таълим жараёнларини юқори даражада ташкил этиш мақсадида, ҳар бир мутахассислик йўналиши бўйича Туркия ва Миср Араб Республикасидан профессор-ўқитувчилар жалб қилинди.

Таъкидлаш лозимки, университет “dual” таълим, яъни таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси асосида назарий билимларни бир вақтнинг ўзида амалий кўникмалар билан бирлаштирган ҳолда олиб боради.  

Филиал талабаларига бошқа хорижий тилларни ўрганиш, шунингдек нуфузли хорижий адабиёт ва дарсликларнинг рақамли форматидан масофадан туриб фойдаланиш имконияти яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
5 апрелдаги 151-F-сонли Фармойиши билан Филиалга Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 25-уй манзилидаги бино ва иншоотлар ажратилди.

Мазкур ўқув биносини замонавий талабларга мослаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 476-F-сонли Фармойиши билан 2021 йил октябрдан бошлаб объектни реконструкция қилиш ҳамда мебель ва инвентарлар билан жиҳозлаш белгиланди.

“Dual” таълим – назарий билимларни бир вақтнинг ўзида амалий кўникмалар билан бирлаштириш мақсадида, Филиалнинг ўзида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг гранд маблағлари ҳисобига “бизнес-инкубатор” фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан келишувларга эришилди.

ССП Ахборот-хизмати 

 

 

25.01.2022

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06