29.06.22

Қозоғистонда Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий йиғилиши бўлиб ўтди

28.06.22

Конституцияга киритилаётган қўшимчалар тўғрисида Палата ходимларига маъруза қилинди

27.06.22

Туризм сохасидаги тадбиркорларга бир қатор қулайликлар яратилмоқда

27.06.22

Аграр соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган давра суҳбати

24.06.22

Тадбиркорлар диққатига!

18.06.22 - 23.06.22

FIA-2022 53-Жазоир халқаро ярмаркаси

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“TOBB ETU” Анқара университети ректори Ю.Саринай Тошкентга келди

Туркия Республикаси Олий таълим кенгаши раиси  Эрол Ўзвар  бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Мамлакатимизда бир қатор учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, 24 январь кун Туркия Иқтисодиёт ва Технологиялар университети Тошкент шаҳридаги филиали ректори, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов Анқарадаги Туркия Иқтисодиёт ва Технологиялар университети ректори Юсуф Саринай билан учрашди.

Учрашув давомида А.Икрамов ташриф учун миннатдорчилик билдириб, Туркия мамлакати билан кўп томонлама ҳамкорликлар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Шу жумладан Олий таълим тизимидаги ҳамкорликнинг ҳам ривожланиб бораётгани, хусусан “TOBB ETU” университетининг Тошкент шаҳрида ҳам филилаи ташкил этилганлиги бунинг яққол мисоли ҳисобланади.

Шунингдек Юсуф Саринай томонидам ҳам юқорида таъкидланган фикрлар тасдиқланиб, ҳозирги кунда Икки мамлакатнинг бир қатор университетлати ректорлари ўртасида тажриба алмашиш тизмими йўлга қўйилганини таъкидлади. Шунингдек Ўзбекистонда Туркиянинг яна бир қатор университетларини очиш режалаштирилаётганини қайд этиб ўтди.

Учрашув давомида TOBB ETU” университети Тошкент филилали ижрочи директори Д.Бегматова Университетнинг Тошкент шаҳрида ташкил этилган филиланинг фаолияти, ўқув тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлари ҳақидаги тақдимот билан таништирди.

Таъкидлаш жоизки “TOBB ETU” университетини Тошкент шаҳрида ва айнан Савдо-саноат палатаси қошида ташкил этилиши, келгусида етишиб чиқадиган кадрларни иқтисодий билмларини амалий нуқтаи назардан мустаҳкамлаш имконини яратади.

Шунингдек учрашувда Турк архитектори Меҳмед Бекташ томонидан университетнинг Тошкентдаги филиали учун яратиладиган бино лойиҳаси тақдимоти билан таништирди. Лойиҳани амалга ошириш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокама қилинди

Шу билан бирга, “TOBB ETU” Ташкент университети фаолиятини янада такомиллаштириш, талабаларнинг билм олишлари учун юқори стандартларга жавоб бера оладиган замонавий технологияларни жалб қилиш ҳамда ўқитувчиларнинг билм савияларини янада юксалтириш борасида таклифлар берилди.

Хусусан Юсуф Саринай томонидан ТОББ ЭТУ Ташкент университетига яна бир қанча проффесор ўқитувчиларни жўнатиш режалаштирилганини қайд этилди.

Савдо-саноат палатасида ташкил этилган учрашув “TOBB ETU” Ташкент университети биносида давом этди. Ўқув биносида 30 га яқин университет талабалари Ректорларни кутиб олишда ва эсдалик учун фотосуратга тушишни таклиф қилишди.

Университет ректорлари билан ўтган учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва Анқарадаги “TOBB ETU” университети ректори томонидан талабаларнинг кўникмаларини янада мустаҳкамлаш бўйича бир қатор тавсиялар берилди

ССП Ахборот-хизмати 

24.01.2022

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06