21.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Хоразм вилоятида бўлди

20.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Қорақалпоғистон Республикасига борди

20.01.22

Дарахтларни кесилишига оид мораторий талабларини бузганликлари учун жарималар миқдори оширилади

20.01.22

Дарахтларни кесилишига оид мораторий талабларини бузганликлари учун жарималар миқдори оширилади.

20.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Мансабдор шахсларни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссияларида Савдо-саноат палатаси вакиллари ҳам иштирок этди   

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сон қарори билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказиладиган аттестацияда комиссия аъзолари таркибига Савдо-саноат палатаси вакиллари киритилиши шартлиги белгиланган.                

Ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, ўтган ҳафтада “Ўзйўлинспекция” ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестацияларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили К.Абдирахимов комиссия аъзоси сифатида иштирок этди.             

Мазкур аттестацияларда назорат қилувчи органларнинг 119 нафар ходимлари суҳбатдан ўтказилди. Шулардан 110 нафарига текширув ўтказишга рухсат берувчи махсус гувоҳнома берилди, қолган 9 нафарига махсус гувоҳнома бериш рад этилди.     

Эслатма: Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларда тадбиркор манфаатида қатнашиш ва жараённи мониторинг қилиб бориш мақсадида Палата ва унинг ҳудудий бошқармалари вакилларини таклиф этиши мумкин.

ССП Матбуот хизмати

03.12.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06