20.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Қорақалпоғистон Республикасига борди

20.01.22

Дарахтларни кесилишига оид мораторий талабларини бузганликлари учун жарималар миқдори оширилади

20.01.22

Дарахтларни кесилишига оид мораторий талабларини бузганликлари учун жарималар миқдори оширилади.

20.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?

20.01.22

Навоий вилоят ҳокими тадбиркорлар билан учрашди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” Бизнес форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.         

Томонлар ушбу Битим доирасида:

- мунтазам равишда Агентлик, Палата ходимлари ва бизнес вакиллари иштирокида қўшма учрашувлар ва видеоконференциялар ўтказиш;

- тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси ва тадбиркорлик соҳасидаги жиноятчилик ҳамда коррупцияга оид тегишли маълумотлар (статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотлар) ўзаро алмашувини йўлга қўйиш;

- тадбиркорлик соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳамда тадбиркорларнинг муаммоларини биргаликда муҳокама қилиш;

- тадбиркорлик соҳасида коррупция ва бошқа қонун бузилишларга қарши курашиш ва профилактика қилишга оид тадбирларни биргаликда ташкил этиш;

- тадбиркорлар ўртасида ўтказиладиган сўровлар якунлари бўйича аниқланган муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф қилиш ҳамда келгусида олдини олиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва бошка бир қатор  йўналишларда ўзаро хамкорлик қилиш ва бир-бирларига амалий кўмак кўрсатиш тўғрисида келишиб олдилар.

Мазкур битим мамлакатимиз иқтисодиётининг таянчи бўлмиш тадбиркорлик фаолиятига жиддий тўсқинлик бўлаётган коррупция иллатига қарши курашни янги босқичга кўтаришга ишончли замин бўлиб хизмат қилиши шубхасиздир.

ССП Ахборот-хизмати 

 

03.12.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06