21.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Хоразм вилоятида бўлди

20.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Қорақалпоғистон Республикасига борди

20.01.22

Дарахтларни кесилишига оид мораторий талабларини бузганликлари учун жарималар миқдори оширилади

20.01.22

Дарахтларни кесилишига оид мораторий талабларини бузганликлари учун жарималар миқдори оширилади.

20.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС ҲАМЖАМИЯТИДА ҲАЛОЛЛИК” Бизнес форумининг тафсилотлари

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни “Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида  ҳалоллик” мавзусида бизнес форуми ўтказилди, унда турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик ва бизнес вакиллари, манфаатдор идоралар, ОАВ, жамоатчилик ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳамда хорижий экспертлар иштирок этди.

Тадбирда БМТнинг “Коррупцияга қарши конвенцияси” талаблари асосида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан тасдиқланган коррупцияга қарши халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни давом эттириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан Савдо-саноат палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Бизнес-омбудсманнинг қўшма қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш Хартияси” ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш Хартияси аъзолигига қўшилиш ва Хартия аъзоларининг ягона Реестрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом тақдимоти бўлиб ўтди.

Савдо-саноат палатаси Раиси А.И.Икрамов тадбирни очилишида сўзлаган нутқида мазкур ҳужжат юзасидан бир қатор вазирлик ва идоралар,ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоатчилик ташкилотлари мутахассислари иштирокида қатор муҳокамалардан ўтказилганлиги, халқаро стандартлар, МДҲ давлатлари, Франция, Руминия, Грузия ва АҚШ каби мамлакатларнинг хусусий секторда коррупцияга қарши курашиш борасидаги тажрибаси ўрганилганлиги, Хартия қоидалари тадбиркорлар учун оптимал шарт-шароитларни таъминлаш, кичик ва ўрта бизнеснинг рақобатдошлигини оширишга йўналтирилганлиги, шунингдек бизнес юритишда антикоррупцион маданиятини шакллантириш, тадбиркорлик соҳасида қонунчиликка риоя қилишда кўмаклашиш механизми сифатида хизмат қилиши тўғрисида сўз юритди.

Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари И.К.Жасимов томонидан Хартия қоидалари бизнес юритишда антикоррупцион маданиятни шакллантириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий онгини ва қонунга итоаткорлигини оширишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга, “Коррупцияга қарши курашиш Хартияси” аъзолигига қўшилиш ва ягона Реестрини юритиш тартиби тўғрисида иштирокчиларга атрофлича тушунтириш берилди.

Хусусан:

  • Хартиянинг барча талабларига қўшилган холда уларни тўлиқ ва оғишмай бажариш мажбуриятини ўз зиммазига олган барча хўжалик юритувчи субъектлар билдиришнома билан Палатага мурожаат қилиши мумкинлиги;
  • Хартияга қўшилиш тўғрисидаги билдиришномани кўриб чиқиш учун Палатада Бизнес-омбудсман, Агентлик ва Палата вакилларидан иборат Палата раисининг биринчи ўринбосари раислигида Комиссия тузилиши;
  • Комиссия йиғилиши ҳар ойда камида бир марта ўтказилиб, унда билдиришномалар кўриб чиқилиши;
  • билдиришномани кўриб чиқиш натижалари бўйича Комиссия томонидан билдиришномани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниши;
  • корхона (ташкилот)га нисбатан (коррупцияга қарши курашиш доирасида) жиноят иши бўйича тергов олиб борилаётган ёки иш судда кўрилаётган ёхуд сўнгги уч йилда қонуний кучга кирган суд ҳукми мавжуд бўлган тақдирда Комиссия томонидан Хартия аъзолигига қабул қилиш рад этилиши;
  • Хартия аъзолигига қабул қилишни рад қилиш тўғрисидаги қарор устидан билдиришнома муаллифи Палата раиси, Бизнес-омбудсман ёки Агентлик директори номига шикоят қилиши мумкинлиги ва ушбу шикоят қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
  • билдиришнома Комиссия томонидан қаноатлантирилган тақдирда, Бизнес-омбудсман, Агентлик директори ва Палата раиси томонидан имзоланган сертификат берилиши ва у ягона Реестрга киритилгандан кейин 3 иш кунида Хартия аъзосига берилиши;

Шунингдек:

- Хартия аъзоси томонидан Хартия қоидаларининг бажарилишини назорат қилиш бўйича Палата Комиссиясининг хулосасига асосан;

- Хартия аъзосига нисбатан коррупцияга қарши курашиш доирасида қўзғатилган жиноят иши бўйича қонуний кучга кирган суд ҳукмининг мавжудлиги;

- Хартия аъзоси банкрот деб топилганда ёки фаолияти тугатилганда;

- Хартия аъзосининг аризасига асосан Хартия аъзолари Рееестрдан чиқарилиши мумкинлиги тушунтирилди.

Форум якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан экспертларнинг фикр-мулоҳазалари, тадбиркорларнинг таклифлари, шунингдек хусусий секторда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш борасида тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар ва экспертлар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

ССП Матбуот хизмати

01.12.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06