27.06.22

Аграр соҳадаги асосий муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган давра суҳбати

24.06.22

Тадбиркорлар диққатига!

24.06.22

Сўровномада фаол иштирок этинг!

24.06.22

"Stevia Biotech Pvt.Ltd" компанияси аъзолари билан учрашув

22.06.22

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама” тўғрисидаги Қонунни мазмун ва моҳияти

18.06.22 - 23.06.22

FIA-2022 53-Жазоир халқаро ярмаркаси

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” бизнес форуми бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни “Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида  ҳалоллик” бизнес форуми ўтказилди, унда 100 дан ортиқ турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик ва бизнес вакиллари, вазирлик ва идоралар, ОАВ, жамоатчилик ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳамда хорижий экспертлар иштирок этди.

БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси талаблари асосида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан тасдиқланган коррупцияга қарши халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни давом эттириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан “Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш Хартияси” ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

(Хартия Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси ва Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан тасдиқланган).

Ҳужжат 43 тавхалқаро стандартлар, МДҲ давлатлари, Франция, Руминия, Грузия ва АҚШ каби мамлакатларнинг хусусий секторда коррупцияга қарши курашиш чораларни жорий этиш борасидаги тажрибаси ўрганилди).

 тадбиркорлик субъектининг молиявий фаолиятини бошқариш, шартнома муносабатлари, кадрларни танлаш ва ўқитиш, ички интизом ва қонунийликни мустаҳкамлаш, давлат харидлари каби муҳим йўналишларда коррупция хавфларининг олдини олишга қаратилган комплекс чораларни ўз ичига олган.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг Қўшма қарорибилан шунингдек, “Коррупцияга қарши курашиш Хартияси аъзолигига қўшилиш ва ягона Реестрни юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.

Низомда тадбиркорлик субъектлари томонидан Хартияга қўшилиш, маълумотларни электрон “ягона реестр”да акс эттириш ва реестрдан чиқариш тартиби аниқ белгилаб берилди.

 (Реестрни юритишга Савдо-саноат палатаси масъул этиб белгиланиб, коррупцияга қарши чораларни самарали жорий этган тадбиркорлик субъектларига сертификат топшириш йўлга қўйилди).

Ўтказилган тадбирда бизнес вакиллари фаолияти учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, Хартияни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад ва унга қўшилиш тартиби ҳамда коррупция хавфларининг олдини олишдаги ролиҳақида иштирокчиларга атрофлича тушунтириш берилди.

 (Маъруза билан иштирок этган халқаро экспертлар, жумладан “Global Risk Alliance” компанияси директори А.Тош (Буюк Британия), KPMG Россия ва МДҲ Хавфларни бошқариш бўйича консалтинг департаменти директори И.Бурдикова (РФ) томонидан Ўзбекистонда хусусий секторда коррупциянинг олдини олишга қаратилган мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши ижобий баҳоланди).

Форум доирасида экспертларнинг фикр ва тавсиялари, тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилган мулоҳазалар, шунингдек хусусий секторда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида амалий таклифлар ишлаб чиқилди.

ССП Ахборот-хизмати 

01.12.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06