21.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Хоразм вилоятида бўлди

20.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Қорақалпоғистон Республикасига борди

20.01.22

Дарахтларни кесилишига оид мораторий талабларини бузганликлари учун жарималар миқдори оширилади

20.01.22

Дарахтларни кесилишига оид мораторий талабларини бузганликлари учун жарималар миқдори оширилади.

20.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилмоқда

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли Қарори имзоланди.

Мазкур қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майонларини 2022-2025-йилларда босқичма-босқич захирага қайтариш назарда тутилган.

Эндиликда, захирага қайтарилган ерлар сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача электрон танлов орқали 10 йилга ижарага берилади.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш, уларни ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш E-IJARA” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни тижорат банкларига миллий валютада 3 йил имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 10 фоиз ставкада жойлаштирилади.

Кредитлар деҳқон ва фермерларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи бошқа корхоналарга:

100 миллион сўмгача 14 йиллик ставкада;

кичик интенсив боғдорчилик ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача, полиз, дуккакли, мойли экинлар ва картошка ва сабзавотчиликка 6 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача муддатга ажратилади.

Кредит таъминоти сифатида кредитнинг қайтмаслик хатаридан суғурта қилиш полиси тақдим этилади.

Кредитлар деҳқон хўжаликларига янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчиларининг ёзма тавсиясига асосан ажратилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

01.12.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06